Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулова Ойгул Соатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Караумбет ва Барсакельмас кўллари хомашёларини қайта ишлаб, магний оксид, гидроксид ва натрий сульфат олиш техно­логиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т167.

Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори; Каипбергенов Атабек Тулепберганович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари ва Караумбет қуруқ аралаш тузларини магний оксид ва гидроксидга, Тумрук кони мирабилитини олий навли натрий сульфатга, сода ишлаб чиқариш чиқиндиси – дистиллер суюқлигини утилизация қилиб, комплекс қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бора бир пайтнинг ўзида сода ишлаб чиқариш чиқиндиси – дистиллер суюқлигини утилизациялаш йўли билан Караумбет кўли қуруқ аралаш тузларини магний оксид ва гидроксид ҳамда натрий сульфатга комплекс қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;

Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари, Караумбет қуруқ аралаш тузларини магний оксид ва гидроксидга, Тумрук кони мирабилитини натрий сульфатга, номакоб олиш билан калцинацияланган сода саноатига яроқли дистиллер суюқлигини тозалашнинг комплекс қайта ишлаш усуллари яратилган;

Караумбет қуруқ аралаш тузларидан тоза эритмалар олиш, тозаланган рапа ва қуруқ аралаш туз эритмаларидан натрий ва кальций гидроксиддан фойдаланиб магний гидроксид ва оксид олишнинг оптимал технологик параметрлари аниқланган;

тайёр маҳсулот натрий сульфатни Тумрук кони мирабилитидан юқори унумда олиниши аниқланган;

Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапалари ва Караумбет қуруқ аралаш тузларидан магний оксид ва гидроксид, Тумрук кони мирабилити ва ажратилган қуруқ аралаш тузларини юқори тозаликдаги натрий сульфатга қайта ишлаш, натрий хлорид эритмаси олиш билан дистиллер суюқлигини тозалашнинг технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини ва Караумбет қуруқ аралаш тузларни магний оксид ва гидроксид ҳамда Тумрук кони мирабилитини юқори квалификациядаги натрий сульфатга комплекс қайта ишлаш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

таркибида натрий ва магнийнинг хлорид ва сульфатлари бўлган табиий номакобни қайта ишлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04526). Натижада рапалар ҳамда қуруқ аралаш тузлар сульфат-хлоридли эритмаларидан натрий ва кальций гидроксидлари билан чўктириш орқали магний гидроксид олиш имконини берган;

Караумбет ва Борсакелмас кўллалари тозаланган рапалари, қуруқ аралаш тузлардан магний оксид ва гидроксид олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акционерлик жамиятининг 2018 йил 6 апрелдаги 03-351/А-сон маълумотномаси). Натижада сульфат-хлорид эритмасидан магний гидроксиднинг ҳосил бўлиш даражаси натрий гидроксид иштирокида 98,2% дан кам бўлмаган ҳамда кальций гидроксид иштирокида 95% дан кам бўлмаган магний гидроксид ҳосил бўлиш имконини берган;

Тумрук кони табиий мирабилитидан ва қуруқ аралаш тузлардан ажратиб олинган мирабилитдан юқори унум билан чиқадиган маҳсулот олий навли натрий сульфат олиш технологияси «Сульфат натрий» МЧЖ ҚКда амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” акционерлик жамиятининг 2018 йил 6 апрелдаги 03-351/А-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп кимёвий маҳсулот олиш, саноатни қимматбаҳо кимёвий хомашё билан таъминлаш, валюта заҳирасини тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish