Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафиддинова Хосият Равшановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йилларида Бухоро воҳаси аҳолиси анъанавий оилавий маросимлари ва улардаги ўзгаришлар”, 07.00.07 – “Этнография, этнология, антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Таr623.
Илмий раҳбар: Қурбонова Манзила Боқиевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Файзуллаева Мавлуда Ҳамзаевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Бухоро воҳаси аҳолисининг анъанавий оилавий маросимлари ва улардаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро воҳасида “ақиқа”, “бешик тўйи”,”суннат”, “мучал тўйи” ва “саллабандон-салла боғлаш” каби оилавий маросимлар аҳолининг моддий фаровонлигини кучайиши, тақлид ва дабдабабозлик натижасида ўзгаришларга учраб оммалашиб бораётганлиги асосланган;    
воҳа аҳолиси орасида ўтказиладиган оилавий маросимлар анъанавий тарбия усули сифатида бола психологияси ва унинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқнинг муайян билими, кундалик ҳаётидаги ўзгаришлар ҳамда кўникма-тажрибаларига асосланиб яратилганлиги далилланган;
воҳанинг ўзбек ва тожик миллатига мансуб аҳоли орасида никоҳ оилавий маросимларида сақланиб келинаётган тўёлди (совчилик, оқлик, тўй фотиҳа, падар оши, хинобандон-хина қўйиш, домодбари-куёв элтиш, рўйи бинон-юз очди), тўй ва тўйдан кейинги удум ва анъаналари таом (нон синдириш, ширинхўри) ва атрибутлар (рўмол берди, оқлик этиш, кийимга қайчи уриш, жомапўшон, рахтзанон, рўпокча каши) асосида шаклланганлиги далилланган;
мустақиллик йилларида ҳукуматнинг оилавий маросимларни қисқартириш борасидаги тарғиботи, жамоатчилик назорати асосида никоҳ тўйи билан боғлиқ, дафн маросимлари таркибида йигирма ва қирқнинг бирлашгани, бешик тўйи ва ақиқа, суннат тўйи ва саллабандоннинг бирга ўтказилиши, баъзи маросимлар ёш авлодга бегоналашиб бораётганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро воҳаси анъанавий оилавий маросимларини илмий манбалар ва дала материалларига асосан ўрганиш масаласини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
воҳа аҳолиси орасида ўтказиладиган оилавий маросимлар анъанавий тарбия усули сифатида бола психологияси ва унинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда халқнинг муайян билими, кундалик ҳаётидаги ўзгаришлар ҳамда кўникма-тажрибаларига асосланиб яратилганлиги илмий адабиётлар ва дала этнографик маълумотлар қиёслаш натижаларидан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг “Ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида Республика миқёсида илмий-амалий конференция ташкил этиш мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 декабрдаги 404-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликнинг Бухоро воҳаси анъанавий оилавий маросимларига бўлган муносабатни янада юксалтириш, миллий меросни тарғиб қилиш ва келажак авлодга этказишда манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
аҳоли орасида никоҳ оилавий маросимларида сақланиб келинаётган тўёлди (совчилик, оқлик, тўй фотиҳа, падар оши, хинобандон-хина қўйиш, домодбари-куёв элтиш, рўйи бинон-юз очди), тўй ва тўйдан кейинги удум ва анъаналари таом (нон синдириш, ширинхўри) ва атрибутлар (рўмол берди, оқлик этиш, кийимга қайчи уриш, жомапўшон, рахтзанон, рўпокча каши) акс этган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 10 январдаги 06-31-54-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувлар тайёрлашда материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлиши ва илмий-оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган;         
воҳанинг ўзбек ва тожик миллатига мансуб аҳоли орасида никоҳ оилавий маросимларида сақланиб келинаётган тўй олди (совчилик, оқлик, тўй фотиҳа, падар оши, хинобандон-хина қўйиш, домодбари-куёв элтиш, рўйи бинон-юз очди), тўй ва тўйдан кейинги удум ва анъаналари таом (нон синдириш, ширинхўри) ва атрибутлар (рўмол берди, оқлик этиш, кийимга қайчи уриш, жомапўшон, рахтзанон, рўпокча каши) асосида шаклланганлиги ёритилган натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 21 декабрдаги 14-07-2189-сон маълумотномаси). Натижалар Бухоро воҳаси анъанавий оилавий маросимларида кузатилаётган янгиликлар, аҳолининг моддий турмуши ва иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳиятини тўлақонли англашда муҳим илмий услубий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish