Sayt test rejimida ishlamoqda

Назиров Сардорбек Улугбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тана сохасида куйиш асоратлари бўлган беморларни хирургик даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1282.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Муминович тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01
Расмий оппонентлар: Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиматов Гуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: пластиканинг мавжуд ташрих усулларини такомиллаштириш ва янги усулларини ишлаб чиқиш орқали тананинг куйишдан кейинги чандиқли деформацияларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тананинг куйишдан кейинги ўрта ва катта ўлчамдаги чандиқли деформацияларини бартараф этиш учун лаҳтакнинг зич ёпишишини таъминлаш ва трансплантатнинг буришиш хавфини камайтириш орқали лаҳтакдаги битиш жараёнларини яхшилашга қаратилган эркин тўлиқ қалинликдаги аутодермопластика усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий тўқималарни чўзиш соҳасида таянч каркас сифатида титан пластинкасидан фойдаланиш орқали самарадорликка эришиладиган тезкор балон дермотензияси билан тавсифланувчи қорин олд деворининг чандиқли деформацияларини бартараф этиш усули такомиллаштирилган;
маҳаллий тўқималарни ташрих вақтида балонли чўзиш қорин олд деворининг чандиқли деформациясини бартараф этиш учун пластик материал майдонини кенгайтиришга, қопламанинг ранги ва тузилиши бўйича қопланувчи тўқималарнинг идеал мослигини таъминлашга, шунингдек кўчириб ўтказилган лахтакларда сезгини сақлаб қолишга имкон бериши исботланган;
нуқсонларнинг ўлчамлари, реконструктив аралашувларнинг тури ва босқичларига боғлиқ холда лахтаклар битиш хусусиятларининг патогномоник тавсифлари ҳамда тананинг куйишдан кейинги чандиқли шикастланишлари пластикаси қониқарсиз натижаларининг хавф омиллари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тананинг куйишдан кейинги оқибатлари бўлган беморларда янги хирургик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Сут безларини эркин тўлиқ қаватли аутодермопластика қилиш усули» ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 20 февралдаги IAP 06815-сонли ихтиро учун патенти). Таклиф этилган усул қорин олд деворининг чандиқли деформацияларини бартараф этиш учун пластик материалнинг майдонини кенгайтиришга, қопламанинг ранги ва тузилиши бўйича алмаштириладиган тўқималарнинг идеал мослигини таъминлашга, шунингдек, кўчириб ўтказилаётган лахтакларнинг сезгирлигини сақлаб қолишга имкон берган;
тананинг куйишдан кейинги оқибатлари бўлган беморларда мавжуд хирургик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тананинг куйишдан кейинги чандиқли деформацияларини аутодермопластика қилишнинг такомиллаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 08-40019-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар тананинг ўрта ва катта ўлчамдаги куйишларида реконструктив ташрихларга ёндашувларни оптималлаштириш, лахтакларни битиш жараёнларини яхшилаш ва ташрихлар босқичлари сонини камайтириш имконини берган;
тананинг куйишдан кейинги оқибатлари бўлган беморларни хирургик даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган ва Фарғона филиаллари 1-хирургия бўлимларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 08-40019-сон маълумотномаси). Тананинг турли ўлчамдаги чандиқли деформацияларида маҳаллий ва эркин тўлиқ қаватли пластика қилишнинг таклиф этилган усулларидан фойдаланиш яхши натижаларнинг частотасини 62,4% дан 81,9% гача ошириш, 16,8% ва 18,1% холларда қониқарли натижаларга эришиш ва қониқарсиз натижалар улушини 20,8% дан асосий гуруҳда бартараф этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish