Хайдаров Азизжон Қосимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қўл кафти суяклари синишлари ва унинг асоратларини аппарат-хирургик даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Tib175.
Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ахрорбек Маҳмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Российский научный центр «Восстановительная травматология и ортопедия» имени академика Г.А. Илизарова».
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: даволашнинг аппарат-хирургик усуллари ва реабилитацияни такомиллаштириш йўли билан қўл кафти суяклари синишлари ва унинг оқибатлари билан беморларни даволашнинг анатом-функционал натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кафт суяклари синишларини даволашда такомиллаштирилган компрессион-дистракцион остеосинтез қурилмаси орқали жароҳатланган кафт-бармоқ бўғимида лигаментотаксисга зарурият исботланган;
кафт суяклари синишларини даволашда стабил функционал фиксацияга эришилган ва суяк бўлакларининг бирламчи битиши ва кафт-бармоқ-бармоқлараро бўғимларни эрта фаоллаштирилиши исботланган;
кафт суяклари синишлари, унинг асоратларини даволаш ва контрактураларнинг олдини олишда такомиллаштирилган шина орқали кафт ва бармоқлар функцияларини тўлиқ тикланиши исботланган;
қўлнинг кафт суяклари синишларида клиник кўриниш, синиш локализацияси ва анатом-функционал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш-диагностика тадбирлари мажмуи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўлкафти суяклари синишлари ва унинг оқибатлари билан беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жароҳатланган бармоқ бўғимларини тиклаш ва даволаш учун мослама»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2010 йил, FAP 00523). Таклиф этилган мосламани қўллаш хирургик тактикани оптималлаштириш, асоратлар частотасини камайтириш ва суяк синиқлари битишини тезлаштириш имконини берган;
«Жароҳатланган қўл бармоқлари контрактурасини тиклаш учун мослама»га Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (2015 йил, FAP 01026). Таклиф этилган мосламани қўллаш суяк синиқлари тез регенерациясига эришиш ва қўл фаолиятини эрта тиклаш ҳамда даволаш муддатлари ва ногиронлик частотасини қисқартириш имконини берган;
«Қўл кафти суяклари дистал синишларида лигаментотаксис турида даволаш усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8н-д/28-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар қўл кафти суяклари синишлари билан беморларни даволаш-диагностика тактикасини оптималлаштириш ва реабилитация муддатларини қисқартириш, 95% ҳолларда меҳнат қобилиятининг тикланишига эришиш имконини берган;
қўл кафти суяклари синишлари ва унинг оқибатлари билан беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган бўғимлар ва қўл хирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси II клиникаси шошилинч травматология бўлими, 1-сон Республика клиник шифохонаси травматология бўлими, Тошкент вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 апрелдаги 8н-д/28-сон маълумотномаси). Таклиф этилган мосламалар ва кафт суяклари синишлари билан беморларни даволаш алгоритмини қўллаш амалиётдан кейинги асоратлар частотасини 10%га камайтириш, 78% беморларда қўл фаолияти тикланиш тўлиқлигини ошириш ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш имконини берган.