Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Сухроб Райимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний негизидаги структураларда фотоэлектрик энергия ўзгартириш самарадорлигини ошириш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM100.

Илмий раҳбар: Юсупов Ахмед, физика-математика фанлари доктори, профессор.

 Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети ва Андижон машинасозлик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.28.02.2018.FM.60.01.

Расмий оппонентлар: Мамадолимов Абдуғофир, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Отажонов Салим Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний негизидаги структураларда фотоэлектрик энергия ўзгартириш самарадорлигини оширишнинг физик механизмларини ва янги техник ечимларини яратиш, истиқболли саналган кенг зонали экологик соф структураларнинг хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

вертикал р-n-ўтишли фотоўзгартиргич асосида фотоэлектрик энергия олиш самарадорлигини уч баробаргача ошириш имконини берувчи фотоэлектрик модулнинг янги контрукцияси яратилган;

икки томонлама сезгир фотоўзгартиргичнинг фронтал ва орқа юзасига тушувчи ёруғлик оқими зичлигини асимметрик нур қайтаргичлар ёрдамида тенглаштириш усули билан унинг фотоэлектрик самарадорлигини яхшилаш илмий асосланган ва янги фотоэлектрик модуль конструкцияси яратилган;

кремний фотоўзгартиргичнинг эмиттер қатламида наноўлчамли структуралар шакллантириш орқали фотоэлектрик энергия олиш самарадорлигини ошириш имконияти кўрсатилган;

фотоўзгартиргичларни яратиш учун истиқболли Cu2ZnSn(S1-хSeх)4 гетероструктураларни кремний тагликка олиш технологияси яратилган ва олинган намуналарнинг электрофизик ва фотоэлектрик хусусиятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кремний негизидаги структураларда фотоэлектрик энергия ўзгартириш самарадорлигини ошириш, фотоэлектрик конструкциялар  ва структуралар олиш асосида:

вертикал р-n-ўтишли фотоўзгартиргич асосида «Фотоэлектрик модул»га Ўзбекистон Ресубликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган    (№IAP 04720, 05.05.2013 й.). Ишлаб чиқилган конструкция фотоэлектрик энергия олиш самарадорлигини уч баробаргача ошириш имконини берган;

ёруғлик оқими зичлигини асимметрик нур қайтаргичлар ёрдамида тенглаштириш асосида «Қуёш генератори»га Ўзбекистон Ресубликаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01021, 02.06. 2015 й.). Ишлаб чиқилган генератор фотоэлектрик энергия олиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

кремний сиртида нанотекстураланган муҳит ҳосил қилиш орқали квант ўлчамли эффектлар олиш бўйича техник ечим  ОТ-Ф-2-28 рақамли «Легирланган кремний сирти ва ҳажмидаги квант ўлчамли эффектлар ҳамда уларнинг  p-n-структуралардаги заряд ташувчилар фотогенерация ва рекомбинация жараёнларига таъсири» фундаментал тадқиқот лойиҳасида фотосезгирлиги юқори структуралар олишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 89-03-1048-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш р-п-структуралардаги заряд ташувчилар фотогенерациясининг самарали стимулланишини таъминлаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish