Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Эралижон Мухторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида активларни бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1222.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Егамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Комолов Одил Сайфиддинович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Банк Молия Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида активлар менежментининг фундаментал асосларини тадқиқ қилиш ва замонавий тараққиёт тенденсияларига асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналаридаги асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи фонд қайтими кўрсаткичини ошириш мақсадида асосий воситалар актив ва пассив қисмлари бўйича нисбатни 0,5 коеффицийент қилиб белгилаш таклифи ишлаб чиқилган;
айланмадан ташқари ва айланма активлар нисбатини тавсия етилган оптимал чегараларий мезонларини таъминлаш орқали операцион фаолият самарадорлиги ва активлар айланувчанлигини 1,2 – 1,5 баравар оралиғида ошириш таклифи асосланган;
Контроллингнинг мета тизими сифатида активларни бошқаришнинг функсионал елементлари комплексини мужассамлаштирувчи “Aктивлар менежменти контроллинги”ни жорий қилиш орқали ахборот-таҳлилий ва услубий қўллаб-қувватлаш тизими тавсия етилган;
дебиторлик қарзларини бошқаришда уларни корхоналар сотиш сиёсатини реализация қилишдаги муҳимлиги, буюртмалар ва кечиктирилган дебиторлик қарзлари частотаси ва дебиторлик қарзларининг муддати каби мезонларга кўра таснифлаш орқали барқарор ҳамкор ташкилотлар учун чегирмалар бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида активларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
Саноат корхоналаридаги қиймат еквивалентида йирик ҳажмдаги асосий воситалар, техник жиҳозлар катта паркининг актив қисмини кўпайтириш орқали фонд қайтими кўрсаткичини ошириш мақсадида асосий воситалар актив ва пассив қисмлари бўйича нисбатни 0,5 коеффицийент қилиб белгилаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 16 январдаги №03/24-18/211-сонли маълумотномаси).
Aктивлар нисбати коеффицийенти кўрсаткичлари асосида операцион фаолиятни самарадорлиги ва хусусан, активлар айланувчанлигини ошириш мақсадида айланмадан ташқари ва айланма активлар оптимал нисбатларини таъминлаш тавсия етилган. (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 16 январдаги №03/24-18/211-сонли маълумотномаси).
Контроллингнинг мета тизими сифатида Aктивлар менежменти контроллингини жорий қилиш орқали менежерларни активларни режалаштириш, мониторинг-назорат, таҳлилий-диагностик ва бошқарув қарорларини қабул қилиш замонавий усулларига асосланувчи ахборот-таҳлилий ва услубий қўллаб қувватлаш тизими тавсия етилган. (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 16 январдаги №03/24-18/211-сонли маълумотномаси).
Дебиторлик қарзларини бошқаришда уларни корхоналар сотиш сиёсатини реализация қилишдаги муҳимлиги, буюртмалар ва кечиктирилган дебиторлик қарзлари частотаси ва дебиторлик қарзларининг муддати каби мезонларга кўра таснифлаш орқали барқарор ҳамкор ташкилотларни аниқлаш ва улар учун чегирмалар бериш сиёсатининг табақалаштирилган механизмини тавсия етилган. (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 16 январдаги №03/24-18/211-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish