Sayt test rejimida ishlamoqda

Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси иссиқлик енергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Iqt365
Илмий маслаҳатчи: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахметович академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Искендеров Aхмет Максетбайевич техника фанлари доктори, профессор, Хонкелдийева Гўзал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Илмий тадқиқот университети
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқлик енергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика електр енергиятикаси ва қозонхоналари ишлаб чиқариши барқарор ривожланишида енергияни тежаш нуқтаи-назаридан когенерасия жараёнини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
илғор халқаро тажриба ва республика иссиқлик енергетикаси ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда енергия манбаларидан фойдаланишда тригенерация (електр, иссиқлик, совутиш) жараёнини қўллашнинг енергетик-иқтисодий жиҳатдан самаралилиги асослаб берилган;
енергоаудит методологиясига кўра маҳсулот ишлаб чиқаиш корхонаси самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми таркибида енергиятежаш бизнес-жараёни ва чора-тадбирларини ташкил қилишда мобил енергия хизмати гуруҳининг ташкилий-енергетик ўрни асослаб берилган ва енерготежамкорлик соҳасидаги механизм блок-схемаси таклиф қилинган;
Ўзбекистон Республикасида електр енергетикаси тармоғининг барқарор ривожланишидаги асосий кўрсаткичларининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланиб, економетрик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик енергетикаси ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш шароитида корхона умумий харажатлари таркибида енергия ресурслари учун харажатлар 10 фоиздан кам, 15 фоизгача, 15 фоиздан ортиқ улушига кўра енергетик текширув (енергоаудит) ўтказиш даражалари тавсия етилган ҳолда иқтисодий-технологик самарадорлик асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Енергетикаси корхоналарини барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
республика електр енергиятикаси ва қозонхоналари ишлаб чиқариши барқарор ривожланишида енергияни тежаш нуқтаи-назаридан когенерасия жараёнини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф иссиқлик електр стансиялари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги “Иссиқлик електр стансиялари”AЖнинг 2022 йил 3 ноябрдаги 04-27/3141-сонли, “Aнгрен ИЕС” AЖнинг 2022 йил 27 майдаги 01/430КЙA-сонли, "Янги Aнгрен ИЕС" AЖнинг 2023 йил 11 мартдаги 05/284-сонли, “ОРГРЕС” AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 462-108-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида електр стансияларнинг фойдали иш коеффициентини 0,6%гача ошириш имкони яратилган;
енергия манбаларидан фойдаланишда тригенерация (електр, иссиқлик, совутиш) жараёнини қўллашнинг енергетик-иқтисодий жиҳатдан самаралилиги бўйича таклифлар муайян даражада иссиқлик електр стансиялари фаолиятига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги “Иссиқлик електр стансиялари”AЖнинг 2022 йил 3 ноябрдаги 04-27/3141-сонли, “Aнгрен ИЕС” AЖнинг 2022 йил 27 майдаги 01/430КЙA-сонли, "Янги Aнгрен ИЕС" AЖнинг 2023 йил 11 мартдаги 05/284-сонли, “ОРГРЕС” AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 462-108-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши електр стансиялардаги харажатларни 2,19 млрд.сўмнинг иқтисод қилинишига муайян даражада хизмат қилган;
енергоаудит методологиясига кўра маҳсулот ишлаб чиқаиш корхонаси самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми таркибида енергиятежаш бизнес-жараёни ва чора-тадбирларини ташкил қилишда мобил енергия хизмати гуруҳининг ташкилий-енергетик ўрни ва енерготежамкорлик соҳасидаги механизм блок-схемаси бўйича таклифлар иссиқлик електр стансиялари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги “Иссиқлик електр стансиялари”AЖнинг 2022 йил 3 ноябрдаги 04-27/3141-сонли, “Aнгрен ИЕС” AЖнинг 2022 йил 27 майдаги 01/430КЙA-сонли, "Янги Aнгрен ИЕС" AЖнинг 2023 йил 11 мартдаги 05/284-сонли, “ОРГРЕС” AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 462-108-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифлар електр стансияларнинг енерго тежамкорлигини ошириш ва иқтисод қилинган маблағларни корхона фаолиятини янада ривожлантиришнинг қўшимча имкониятлари аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш оборотига жалб қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида електр енергетикаси тармоғини барқарор ривожлантириш 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва економетрик модели енергетика корхоналари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги “Иссиқлик електр стансиялари”AЖнинг 2022 йил 3 ноябрдаги 04-27/3141-сонли, “Aнгрен ИЕС” AЖнинг 2022 йил 27 майдаги 01/430КЙA-сонли, "Янги Aнгрен ИЕС" AЖнинг 2023 йил 11 мартдаги 05/284-сонли, “ОРГРЕС” AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 462-108-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида електр стансияларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, истеъмол қилинадиган газ ҳажми, асосий капиталга инвестициялар миқдори, аҳоли томонидан електр енергия истеъмоли ҳажми аниқланган ҳолда тегишли тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
иссиқлик енергетикаси ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш шароитида корхона умумий харажатлари таркибида енергия ресурслари учун харажатлар улушига кўра енергетик текширув (енергоаудит) ўтказиш даражалари бўйича тавсиялар иссиқлик електр стансиялари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Енергетика вазирлиги ҳузуридаги “Иссиқлик електр стансиялари”AЖнинг 2022 йил 3 ноябрдаги 04-27/3141-сонли, “Aнгрен ИЕС” AЖнинг 2022 йил 27 майдаги 01/430КЙA-сонли, "Янги Aнгрен ИЕС" AЖнинг 2023 йил 11 мартдаги 05/284-сонли, “ОРГРЕС” AЖнинг 2022 йил 3 июндаги 462-108-сонли маълумотномалари). Мазкур таклиф електр стансияси хусусий еҳтиёжлар учун фойданиладиган енергиянинг 10%гача пасайтиришда муайян даражада таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish