Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехканова Наргиза Шарифовна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон саноат корхоналарида инновацион-инвестицион фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.03-Саноат иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Иқт884
Илмий раҳбар: Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, ДСc.03/30.12.2019.И.03.05.
Расмий оппонентлар: Искендеров Aхмет Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамияти корхонасининг инновацион-инвестицион фаолиятнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кимё саноатидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион салоҳиятини рағбатлантиришда янги турдаги поливинил хлорид асосидаги маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинган фойданинг беш фоизини мазкур салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтириш асосланган;
“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида барқарорлаштирувчи бирикмаларга асосланган қишлоқ хўжалиги тармоғида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун минерал ўғитлардан фойдаланишнинг ҳажмларини иқтисодий томондан назорат қилувчи бўлим ташкил қилиш таклиф етилган;
“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятидаги саноат маҳсулоти ҳажмининг ривожланиш йўналишларини белгилашда кимё соҳасида йўналтирилган маблағларни ўзлаштириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва експорт ҳажмининг ўзгаришидаги таъсири асосида 2023-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсатгичлари ишлаб чиқилган;
кимёвий маҳсулотларни сотиб олувчи корхоналар учун тўловга лаёқатлилик қобилятини (Тқ>1) белгилаш, мазкур тармоқлардаги корхоналарнинг имкониятларини аниқлаш ва улар учун тўловларни амалга оширишдаги чегаравий муддатларни (М>12) белгилаш асосидаги ёндашув таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси кимё тармоғида инновацион-инвестицион фаолият ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
кимё саноатидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион салоҳиятини рағбатлантиришда янги турдаги поливинил хлорид асосидаги маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинган фойданинг беш фоизини мазкур салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтириш бўйича таклифлар “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида жорий етилган (“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 1-июлдаги 01-3240-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг инновацион-инвестицион моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва 2021 йилда моддий техник базанинг қарийб 4 баробарга ёки бўлмаса 1 459 571 000 сўмга ошириш имконини берган;
“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида барқарорлаштирувчи бирикмаларга асосланган қишлоқ хўжалиги тармоғида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун минерал ўғитлардан фойдаланишнинг ҳажмларини иқтисодий томондан назорат қилувчи бўлим ташкил қилиш бўйича таклиф “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида жорий етилган (“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 1-июлдаги 01-3240-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг бошқарув харажатларини ўртача 7,5 % гача қисқартириш ва қарийб 1 128 154 000 сўм иқтисод қилишга ҳамда 15 минг тонна қўшимча минерал ўғитни ишлаб чиқаришга замин яратган; 
“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятидаги саноат маҳсулоти ҳажмининг ривожланиш йўналишларини белгилашда кимё соҳасига йўналтирилган маблағларни ўзлаштириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва експорт ҳажмининг ўзгаришидаги таъсири асосида 2023-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида жорий етилган (“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 1 июлдаги 01-3240-сонли маълумотномаси). Натижада корхонанинг саноат маҳсулоти ҳажми 2030 йилга келиб 2021-йилга нисбатан 2,4 баробарга ортиши илмий асосланган.
кимёвий маҳсулотларни сотиб олувчи корхоналар учун тўловга лаёқатлилик қобилиятини (Тқ>1) белгилаш, мазкур тармоқлардаги корхоналарнинг имкониятларини аниқлаш ва улар учун тўловларни амалга оширишдаги чегаравий муддатларни (М>12) белгилаш асосидаги ёндашув бўйича таклифлар “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятида жорий етилган (“Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 1-июлдаги 01-3240-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамиятига қарашли корхоналарнинг инновацион-инвестицион фаолиятида еталон қийматдан фойдаланиш ва уни юқори даражага олиб чиқишда иқтисодий самарага еришиш учун 0,31 пунктга ошириш зарурлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish