Алиқулов Сафар Менглиқуловичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ буғдойнинг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда иссиққа, қурғоқчиликка ва сариқ занг касалликларига чидамли навларни яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.DSc/Qx80.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.
Илмий маслаҳатчи: Аманов Амир Аманович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Бунёдкор» кузги юмшоқ буғдой нави (NАР 00182, 2018 й.); «Хисорак» кузги юмшоқ буғдой нави (NАР 00120, 2013 й.); «Барҳаёт» юмшоқ буғдой нави (NАР 00181, 2018 й.) ва «Фаровон» юмшоқ буғдой нави (NАР 00183, 2018 й).
II. Тадқиқотнинг мақсади: буғдойнинг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда иссиқликка, қурғоқчиликка ва занг касалликларига чидамли, дон сифати юқори ҳамда қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори ҳосилдор навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республиканинг жанубий минтақаларида юмшоқ буғдойнинг жаҳон генофондидан олинган ва интродукция қилинган нав ва нав намуналарининг асосий белги ва хусусиятлари аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг нав ва нав намуналарининг ҳар хил экологик-географик гуруҳлари баҳоланиб, иссиқликка, қурғоқчиликка ҳамда сариқ занг касалликларига чидамлилик, ҳосилдор ва юқори сифатлилик белгиларини мужассамлаштирган юмшоқ буғдойнинг дурагайлари яратилган;
юмшоқ буғдойнинг нав ва нав намуналарининг қимматли хўжалик белги хусусиятларининг ирсийланиш қонуниятлари аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг жаҳон генофонди асосида иссиқликка, қурғоқчиликка ва занг касалликларига чидамли, серҳосил, дон сифати юқори бўлган «Хисорак», «Барҳаёт», «Фаровон» ва «Бунёдкор» навлари яратилган;
яратилган юмшоқ буғдойнинг «Хисорак», «Барҳаёт», «Фаровон» ва «Бунёдкор» навларининг бирламчи уруғчилиги ташкил этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юмшоқ буғдойнинг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда иссиқликка, қурғоқчиликка ва сариқ занг касалликларига чидамли навларни яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган иссиқликка, қурғоқчиликка ва занг касалликларига чидамли кузи юмшоқ буғдойнинг «Хисорак», «Барҳаёт», «Фаровон» ва «Бунёдкор» навлари яратилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон маълумотномаси). Натижада ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ушбу буғдой навлари экин майдонларининг ошишига эришилган;
кузги юмшоқ буғдойнинг иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли «Бунёдкор” нави 2016 йилдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларининг суғориладиган ерларида кузги муддатларда экиш учун истиқболли навлар рўйхатига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу навлардан фермер хўжаликларида андоза навларга нисбатан 9-11 центнергача қўшимча дон ҳосили олинган;
юқори ҳосилдор ва занг касалликларига чидамли юмшоқ буғдойнинг «Ҳисорак», нави Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона водийси вилоятларида суғориладиган майдонларида кузги муддатларда экиш учун истиқболли навлар рўйихатига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2018 йил 25 январдаги 39-сон маълумотномаси). Натижада ушбу минтақлардаги ғаллачилик фермер хўжаликларида суғориладиган майдонлардан гектарига 9-10 центнергача қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;
2017 йил ҳосили учун юмшоқ буғдойнинг иссиқликка, қурғоқчиликка ва занг касалликларга чидамли янги яратилган «Хисорак» нави 5485 гектар, «Бунёдкор» нави 14000 гектар, «Барҳаёт» нави 23 гектар. ва «Фаровон» нави 37 гектар жами 19 минг 545 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 02/21-174-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу иссиқликка, қурғоқчиликка ва занг касалликларига чидамли навларидан ғаллачилик фермер хўжаликлари ғалла майдонларидан андоза навларга нисбатан гектарига 6,8-10,5 центнергача қўшимча дон ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 28-36 фоизни ташкил этган.