Sayt test rejimida ishlamoqda

Матупайева Шоҳсанам Зарипбой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери шароитида бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.ПҳД/Пед973.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори (ДСc), досент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01 
Расмий оппонентлар: Хурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери шароитида бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг самарали омилларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим кластери шароитида бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив компонентлари ўқитувчи фаолиятини психологик-андрогогик диагностика қилишнинг емпатик касбий ҳаракат каби ички ва жамоатчилик назорати каби ташқи омилларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг педагогик механизмлари мактаб, оила, маҳалла каби таълим кластери тизими субъектлари фаолиятини ўқувчиларда мавжуд алоҳида таълим еҳтиёжларини синергетик таъсир орқали қоплашни барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлаш модели ўқувчиларни “таълим-жамият-давлат” муносабатидаги ижтимоийлашув устуворлиги таъминланган коррексион-ривожлантирувчи дидактик блокларни ҳамда инсонпарварлик, тан олиш ва олиниш тамойилларини академик қулай муҳитга бола имкониятига мослаштириб киритиш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлаш жараёнининг дидактик таъминоти таълимнинг яхлитлик, диагностиклик, мослашувчанлик талабларига жавоб берадиган касбий тайёргарликни фаолиятли, диалогли шакллантиришни таъминловчи модулли технологияларни узлуксиз жорий қилиш орқали такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери шароитида бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
таълим кластери шароитида бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив компонентларини амалиётга жорий етишга оид таклифлари “Математика ўқитиш методикаси (инклюзив таълимда)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчилар учун инклюзив таълим шароитида математика фанини ўқитиш бўйича методик кўрсатмаларнинг кенг жорий етилишига еришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлаш модели ўқувчиларни “таълим-жамият-давлат” муносабатидаги ижтимоийлашув устуворлиги таъминланган коррексион-ривожлантирувчи дидактик блокларни ҳамда инсонпарварлик, тан олиш ва олиниш тамойилларини академик қулай муҳитда бола имкониятига мослаштириб киритишга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 26 августдаги ЎзИР-04-36-1392-сон маълумотномаси). Натижада, кластер субъектлари ҳамкорлигида инклюзив таълим самарадорлигини йўлларини таъминлаш тарғиб етиш шароити яратилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг педагогик механизмлари мактаб, оила, маҳалла каби таълим кластери тизими субъектлари фаолиятини ўқувчиларда мавжуд алоҳида таълим еҳтиёжларини синергетик таъсир орқали қоплашга доир тавсиялари республика миқёсида инклюзив таълим ташкил етилган мактаблар амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 01/10-01-430-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим иштирокчиларининг синергетик фаолиятини ташкил етишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish