Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадова Людмила Фатхиддиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида тижорат банклари активлари даромадлилигини ошириш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Iqt421.

Илмий раҳбар: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Равшан Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори; Нуманова Барно Мухитдиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари даромадлилигини оширишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

банк операцияларининг рискини ҳисобга олувчи, даромадлилик ёки зарарлилик даражасини кўрсатувчи, банкдаги ҳар бир бизнес субъектининг  риски ва даромадини нисбий баҳоловчи даромадлилик/зарарлилик даражасини ифодаловчи молиявий маблағларнинг қиймати ва банк активларини бозорда шакллантиришнинг нисбий баҳоловчи «қўлланилган бозор ставкалари» (Market Equivalent Rate) услубияти ишлаб чиқилган;

банклараро инструментлардан фойдаланиш амалиётининг кенг ривожланмаганлиги шароитида ресурс базасини кенгайтириш ва банклараро қарз бозорини жонлантириш учун банклар актив ва пассивларини секьюритизациялаш усулларидан фойдаланиш таклиф этилган;

тижорат банкининг даромад келтирувчи актив ва пассивларини  вақтинчалик номувофиқлигини таҳлил этиш йўли билан банкнинг актив ва пассивларида даврий ва қийматли номутаносиблик рискини камайтириш механизми ишлаб чиқилган;

даромадлиликни оширишда рискларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ваколатли марказларни ташкил этиш орқали банк корпоратив бошқарувини такомиллаштириш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида тижорат банклари активлари даромадлилигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

банк операцияларининг рискини ҳисобга олувчи, даромадлилик ёки зарарлилик даражасини кўрсатувчи, банкдаги ҳар бир бизнес субъектининг  риски ва даромадини нисбий баҳоловчи даромадлилик/зарарлилик даражасини ифодаловчи молиявий маблағларнинг қиймати ва банк активларини бозорда шакллантиришнинг нисбий баҳоловчи «қўлланилган бозор ставкалари» (Market Equivalent Rate) услубиятини қўллаш таклифи ТИФ Миллий банки фолиятига жорий этилган (ТИФ Миллий банкининг 2017 йил 22 ноябрдаги АВ-02/7498-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида 2017 йил давомида Миллий банк қарз жалб қилишнинг ўртача қиймати 0,5 ф.п.га қисқарди, бу эса банкнинг жойлаштириладиган маблағлари нисбий даромадлилигини 1,5%га ошишини таъминлади (АТБ «Инфин» банкнинг 2017 йил 28 октябрдаги № 1-2/4401-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни АТБ «Инфин» банкда жорий қилиш натижасида 2016-2017 йиллар давомида банк томонидан юридик ва жисмоний шахслар маблағларини қарзга жалб қилишнинг ўртача қиймати 0,3%га қисқарди, бу эса банкнинг жойлаштириладиган маблағлари нисбий даромадлилигини 1,2%га ошишини таъминлаган;

банклараро инструментлардан фойдаланиш амалиётининг кенг ривожланмаганлиги шароитида ресурс базасини кенгайтириш ва банклараро қарз бозорини жонлантириш учун банклар актив ва пассивларини секьюритизациялаш усулларидан фойдаланиш таклифи АТБ «Инфин» банк фолиятига жорий этилган (АТБ «Инфин» банкнинг 2017 йил 28 октябрдаги 1-2/4401-сон маълумотномаси). Макур таклифнинг қўлланилиши натижасида ўзгарувчан сўндириш ставкаси ва фоиз ҳисобланишига эга бўлган банклараро депозит сертификатларининг жорий қилиниши «Инфин» банкка банклараро бозордан ўрта муддатли (3 йилгача) асосда нисбатан арзон (йиллик 5% гача) қарз маблағларини жалб қилиш имконини берган;

тижорат банкининг даромад келтирувчи актив ва пассивларини  вақтинчалик номувофиқлигини таҳлил этиш йўли билан банкнинг актив ва пассивларида даврий ва қийматли номутаносиблик рискини камайтириш механизмидан фойдаланиш таклифи АТБ «Инфин» банк фолиятида фойдаланилган (АТБ «Инфин» банкнинг 2017 йил 28 октябрдаги 1-2/4401-сон маълумотномаси). Рискни пасайтириш бўйича банк маҳсулотлари комплекси (қисқа муддатли овернайт депозитлари)дан фойдаланиш натижасида банкнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли истиқболида ликвидлилик риски 32%га пасайган;

даромадлиликни оширишда рискларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ваколатли марказларни ташкил этиш орқали банк корпоратив бошқарувини такомиллаштириш таклифи АТБ «Инфин» банк фолиятида фойдаланилган (АТБ «Инфин» банкнинг 2017 йил 28 октябрдаги 1-2/4401-сон маълумотномаси). Натижада 2015-2017 йилларда банкнинг йиғма баланси 7%га, банкнинг даромади эса 9%га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish