Sayt test rejimida ishlamoqda

Баҳромов Ҳасан Қаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Белгиланган хоссали органик тузларнинг (аминокислоталар ва гидроксибензой кислоталари амидлари иштирокида) олиниши ва хоссалари», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/К404.
Илмий раҳбар: Ниязов Лазиз Нурхонович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профeссор; Вапоeв Хусниддин Мирзаeвич, кимё фанлари доктори, доцeнт.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидроксибензой кислота ва аминокислотлардан амид ҳосилалари ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улар асосида олинган янги турдаги таркибларнинг антибактериал хусусиятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидроксибензой кислота изомерлари - глицин, α-аминопропион-, ɣ-аминомой кислоталар асосида эритувчилар ДМФА, ацетонитрил ва диметилэфир муҳитида, паст 0 - 5 C хароратлар чегарасида, гидроксибензой кислота амидларини 78 - 93 % унум билан ҳосил бўлиши исботланган;
гидроксибензой кислоталар амидлари ва натрий, калий, кальций, темир, никель, кобальт, рух, хром катионларидан сувсизлантирилган шароитларда 81 - 97 % унум билан тузлар ҳосил бўлиши асосланган;
молекуласига металл катионлари киритилган гидроксибензой кислота амидлари Staphylococcus aureus, Escherichia coli, Escherichia coli ва Streptococcus faecalis (Enterococcus spр) бактерияларга нисбатан биологик фаоллиги аниқланиб, тупроқнинг унумдорлигини оширишда самарали таъсири исботланган; 
молекуласига натрий, калий ва темир катионлари киритилган гидроксибензой кислота амидлари чигитнинг фузариоз вилт касаллигини 5, 9,5 ва 10,2 % га камайтириш, ҳосилдорликни гектаридан 2,60, 2,78 ва 3,01 центнерга ошириши аниқланган; 
гидроксибензой кислота ва аминокислотлардан амид ҳосилалари олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гидроксибензой кислота ва аминокислотлардан амид ҳосилалари ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва улар асосида олинган янги турдаги таркибларнинг антибактериал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
2-(2-гидроксибензамидо)ацетамидо)этан кислотанинг темир (III) ва рух тузи Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Зухро агро» фермер хўжалигида ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 июлдаги 04/22-04/4636-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза баргларида хлорофилл моддалар миқдори ортиши билан барг пластинкаласи қалинлишиб, ҳашоратларнинг зарарини камайтириш, кўсакларнинг пишиб етилишини 3.5-5.6 % тезлаштириш ва ҳосилдорликни гектаридан 2.6-3.0 центнерга ошириш имконини берган;
2-(2-гидроксибензамидо)-ацетамидо)-этан кислотанинг темир (III) ва рух тузи Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Зухро агро» фермер хўжалигида ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи препарат сифатида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 июлдаги 04/22-04/4636-сон маълумотномаси). Натижада, чигитнинг унувчанлиги ва ғўза ўсимлиги ўсишини тезлаштирувчи, вилт, гоммоз касалликлариги қарши препарат яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish