Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаксымуратов Караматдин Мустапаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ерости сувларидан комплекс фойдаланиш учун фаол сув алмашинуви зоналарининг гидрогеологик шароитини баҳолаш (Қорақалпоқ Устюрти мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/GM55.
Илмий маслаҳатчи: Закиров Мираббас Мирсаатович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори; Джуманов Жамолжон Худойкулович, техника фанлари доктори, профессор; Шоймуратов Туйчи Халикулович, геология-минералогия фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: «Ўзбекгидрогеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерости сувларидан комплекс фойдаланиш учун Қорақалпоқ Устюртининг фаол сув алмашинуви зоналарининг гидрогеологик шароитини баҳолашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоқ Устюртининг тақир ости сувлари фаол сув алмашинуви зонасини фазовий ажратиш ва параметрлаштириш методологияси такомиллаштирилган; 
Қорақалпоқ Устюртининг эркин сув алмашинуви зоналарида табиий, геологик-гидрогеологик ва тектоник омилларнинг ерости сувларига таъсири асосланган; 
фаол сув алмашинуви зоналари учун атмосфера ёғинлари ва тақир ости оқимининг миграция чуқурлиги – lk  қийматини аниқлаш назарий жиҳатдан асосланган;
Қорақалпоқ Устюрти учун неоген-тўртламчи давр ётқизиқлари нурашининг принципиал схемаси ишлаб чиқилган;
фаол сув алмашинуви зоналарида тақир оқими ва тақир ости сувларидан оптимал фойдаланиш учун муҳандислик иншоотларининг ишчи модели яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоқ Устюртининг фаол сув алмашинуви зоналарида ерости сувларининг гидрогеологик шароитларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тақир ости сувлари фаол сув алмашинуви зонасини фазовий ажратиш ва параметрлаштиришнинг асосланган методологияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани яйлов ва чорвачилик хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича Қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 06-732-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоқ Устюртининг Уру участкасида тақир ости сувларининг фаол сув алмашинуви зонасини ажратиш имконини берган;
фаол сув алмашинуви зонасида тақир ости сувлари оқими ҳосил бўлишининг чегаравий шартларини аниқлашнинг таклиф қилинган усули ҳамда атмосфера ва ер усти оқимининг миграция чуқурлиги – lk  қийматининг назарий асосланган аниқланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани яйлов ва чорвачилик хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича Қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 06-732-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоқ Устюртининг шароити ўхшаш ҳудудлар учун Уру участкасида ўтказилган экспериментларни самарали қўллаш  имконияти яратилган;
Қорақалпоқ Устюрти учун ишлаб чиқилган неоген-тўртламчи давр ётқизиқлари нурашининг принципиал схемаси Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани яйлов ва чорвачилик хўжалиги фаолиятига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича Қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 06-732-сон маълумотномаси). Натижада, эркин сув алмашинуви зоналаридаги тақирлар атмосфера оқимлари ва тақир ости сувлари тўпланувчи табиий сақлагич бўлиб хизмат қиладиган нураш зоналарини аниқлаш имконини берган;
шакллантирилган чучук ерости сувлари захираларини сунъий тўлдиришни гидрогеологик асослашнинг илмий асоси ва яратилган муҳандислик иншоотларининг ишчи модели Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани яйлов ва чорвачилик хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича Қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 06-732-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоқ Устюртида ичимлик суви, саёз воҳаларни суғориш, чорва молларини суғориш, шунингдек, нефть ва газ қазиб олувчи ташкилотларнинг техник эҳтиёжлари учун яроқли чучук сув манбаларини яратиш учун фаол сув алмашинуви зоналарида тақир оқими ва тақир ости сувларидан оптимал фойдаланишни асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish