Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязов Данияр Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кимё саноати чиқиндилари асосида олинган флокулянтлар ёрдамида оқава сувларни нефт маҳсулотларидан тозалаш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси, 11.00.05 – Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ПҳД/Т3434.
Илмий раҳбарлар: Сайдахмедов Шамсиддин Мухторович, техника фанлари доктори, доцент; Туробжонов Садритдин Маҳаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, ДСc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Aбдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Aдизова Наргиза Замировна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: «Нитрон» толасини ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган иккиламчи маҳсулот асосида гидрофоб радикаллари сақлаган флокулянтлар олиш ва Ф-3 серияли флокулянти билан боғланган нефт шлами ёрдамида қурилиш битум композициясини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Нитрон» толаси ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндилари асосида «Ф» серияли ёрқин флокуллаш ҳоссасига ега бўлган янги полифункционал полиелектролитлар олинган;
олинган полиелектролитларнинг физик-кимёвий ва коллоид ҳоссалари ҳамда флокуллашда ёнаки киритилган углеводород радикали узунлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
олинган Ф-3 серияли флокулянти оқава сувларни нефт ва нефт маҳсулотларидан тозалаш даражаси амалда қўлланилаётган полиакриламид (ПAA) флокулянтига нисбатан 7% га самарали еканлиги аниқланган; 
БН 70/30 маркали битумга 10 % масс. миқдорда Ф-3 серияли флокулянти билан боғланган нефт шлами қўшилиши билан битумнинг юмшаш ҳарорати 6 C, чақнаш ҳарорат 12 C га кўтарилиши аниқланиб, иссиқ бардошлилиги ортиши исботланган;
Ф-3 серияли флокулянти билан боғланган нефт шлами ёрдамида қурилиш битуми композициясини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нефтни қайта ишлашда чиқадиган техник оқава сувларнинг таркибидаги нефт маҳсулотларини флокулянт ёрдамида тозалаш ва Ф-3 серияли флокулянт билан боғланган нефт шламидан фойдаланиб қурилиш битум композициясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Нитрон» толаси чиқиндиси асосида олинган флокулянт ёрдамида тозалаш технологияси «Чиноз НҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» AЖнинг 2022 йил 1 мартдаги 03-17-5/33-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқова сувларини нефт ва нефт маҳсулотларидан тозалашда фойдаланилувчи полиакриламид флокулянтни алмаштириш имконини берган;
«Нитрон» толаси чиқиндиси асосида олинган флокулянт ёрдамида оқава сувларни нефт маҳсулотларидан тозалаш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий етиш бўйича истиқболли ишланмалар рўхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 03 мартдаги 03-02/07-505-сон маълумотномаси). Натижада, Ф-3 серияли флокулянт ёрдамида техник оқава сувлардаги нефт маҳсулотлари миқдорини 0,16 мг/л гача камайтири имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish