Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқова Шоира Абдураззақовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қанд жўхори (Sorghum saccharatum Pers.) экстракти қўшилган болалар таомларининг озиқавий қиммати ва парҳезлаш хоссаларини тадқиқ этиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2065.
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Чориев Абдусаттор Жураевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноанъанавий хомашё қанд жўхори пояси шарбати ва концентрати асосида консерваланган болалар таомлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қанд жўхори поясидан шарбат ва концентрат олиш технологияси яратилган;
қанд жўхори шарбати, концентрати ва тайёр маҳсулотларнинг кимёвий таркиби, органолептик ва микробиологик кўрсаткичлари аниқланган;
қанд жўхори шарбати ва концентрати асосида болалар учун мўлжалланган консерва маҳсулотларининг рецепти ва технологияси ишлаб чиқилган;
қанд жўхори шарбати ва концентратидан болалар таомларини тайёрлашда фойдаланиш маҳсулотнинг энергетик ва биологик қийматини оқсил, минерал моддалар ва витаминлар ҳисобига ошиши аниқланган;
қанд жўхори шарбати ва концентрати асосида болалар таомлари ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Консерваланган болалар таомлари технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қанд жўхори (Sorghum saccharatum Pers.) поясидан шарбат ва концентрат олиш, ҳамда болалар учун консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ширин компонент сифатида қўллаш технологияси «YANGIKURGAN AGRO INVEST» ва «BEST TASTES TECHNOLOGY» МЧЖларнинг «2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2022 йилнинг 21 июнидаги 21-73/06-22-сон маълумотномаси). Натижада, қанд, углеводлар, микро- ва макроэлементлар ҳамда витаминларга бой истеъмол учун хавфсиз концентрат ишлаб чиқариш имконини беради;
қанд жўхори (Sorghum saccharatum Pers.) поясидан шарбат ва концентрат олиш технологияси «RIVOJ AGRO LYUKS» МЧЖнинг “2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2022 йилнинг 21 июнидаги 21-73/06-22-сон маълумотномаси). Натижада, озиқавий ва энергетик киммати юқори бўлган болалар учун табиий консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish