Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Халима Мухитдиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Еркин Воҳидов шеъриятида миллий руҳнинг поетик ифодаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Фил1754.    
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Aбдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Солижонов Йўлдошхўжа, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Aхадович, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Еркин Воҳидов шеъриятида миллий руҳнинг мазмун ва шакл, образ ва услуб воситасида поетик ифодаланиши хусусиятларини аниқлаш, ижодкор бадиий тафаккурида намоён бўлишига хос адабий-естетик қонуниятларни очиб беришдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Еркин Воҳидов шеъриятида поетик мазмун ва миллийлик ўртасидаги уйғунлик миллий руҳнинг урф-одат, анъана ва қадриятлар воситасида, миллатнинг ўз-ўзига баҳо бериш салоҳияти орқали ҳамда миллий шахсиятнинг бадиий сувратланиши тимсолидаги ифодаси тарзида уч назарий асосга таяниши аниқланган;
шоир лирикасида миллийлик ўзига хос акс етгани ижодкорнинг миллий руҳ ифодасида мумтоз шеъриятнинг йетакчи тизими бўлган аруздан ҳамда ғазал, қасида, мухаммас каби мумтоз поетик жанрлар имкониятларидан моҳирона фойдалангани, ушбу жанрларга новаторона ёндашиб, уларни график жиҳатдан янгича шакллантира билгани, татаббу ва тазмин воситасида салафлар ижодий тажрибалари поетик умумлаштирилгани сингари тамойиллар орқали исботланган; 
ижодкор шеъриятида миллий руҳнинг поетик воқеланишида инсон, дўст, ота-она, бола каби образлар йетакчи хусусиятга ега екани, бу образларда ўзбек руҳияти миллий ва умумбашарий ғоялар уйғунлигида ифодалангани, Ватан ва халқ образлари еса анъана ва янгилик синтези замирига қурилиб, бадиий қудрат ва такомилга еришгани назарий асосланган;
ўзбек руҳияти ифодасида халқона услубнинг аҳамияти вазн, тил, шакл орқали, шунингдек, мутойиба, мақол, ҳикмат сингари кичик жанрлар контекстида аниқланган ҳамда миллий руҳ сувратланишида мумтоз поетик ифода усулининг ўрни еса мазмунни дидактика асосига қуриш, анъанавий образга янгича маъно юклаш, фикрни бадиий санъатлар билан зийнатлаш каби Еркин Воҳидов ижодига хос усуллар воситасида очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Еркин Воҳидов шериятида миллий руҳнинг бадиий тасвири тадқиқ бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Еркин Воҳидов шеъриятида поетик мазмун ва миллийлик уйғунлиги миллий руҳнинг урф-одат, анъана ва қадриятлар воситасида, миллатнинг ўз-ўзига баҳо бериш салоҳияти орқали ҳамда миллий шахсиятнинг бадиий сувратланиши каби назарий асосларга таяниши билан боғлиқ илмий-назарий қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг електрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 30-ноябрдаги 04/1-3237-сон маълумотномаси). Натижада Еркин Воҳидов шеъриятида миллий руҳнинг поетик воқеланишида инсон, дўст, ота-она, бола каби образлар йетакчи хусусиятга ега екани, уларда ўзбек руҳияти миллий ва умумбашарий ғоялар мутаносиблигида ифодалангани, Ватан ва халқ образлари еса анъана ва янгилик синтези замирида такомилга еришганига доир таҳлилий фикрлар билан бойитилган;
Еркин Воҳидов лирик асарлари мисолида замонавий ўзбек шеъриятининг назарий асослари ҳамда миллий руҳ ва поетик тасвир мутаносиблигига доир илмий-назарий хулосалардан Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган -ЕCAГД-18-CФ-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Енглиш Accесс Миcросшолашип Програм” номли Aмерика Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2022-йил 23-ноябрдаги 04/1-803-сон маълумотномаси). Натижада Еркин Воҳидов шеърияти мисолида ўзбек руҳияти ифодасида халқона услубнинг аҳамияти вазн, тил, шакл орқали, шунингдек, мутойиба, мақол, ҳикмат сингари кичик жанрлар контекстида аниқланганига доир фикрлар янги илмий-назарий хулосалар чиқариш имконини берган;
Еркин Воҳидов миллий руҳ ифодасида мумтоз шеъриятнинг йетакчи тизими бўлган аруздан, ғазал, қасида, мухаммас каби мумтоз поетик жанрлардан моҳирона фойдалангани, Ватан ва халқ образлари еса анъана ва янгилик синтези замирига қурилиб, бадиий қудрат ва такомилга еришгани билан боғлиқ янги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу”, “Тақдимот” ва “Aслида қандай...?” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020-йил 6-декабрдаги 06-28-2003-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар Еркин Воҳидов шеъриятида миллий руҳ ифодасига доир асосли илмий фактлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish