Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Елёр Aбдуллажоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийсида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш жараёни (1991-2020 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Тар955.
Илмий раҳбар: Маврулов Aбдухалил Aбдулхайевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/31.03.2021.Тар.05.05.
Расмий оппонентлар: Дехканов Наримон Бурхонжонович, сиёсий фанлар доктори (ДСc); Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1991–2020-йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш жараёни, муаммолари ва ўзгаришларни Фарғона водийси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиши, дастлабки йилларда мавжуд оммавий ижтимоий ҳимоя тизимидан мақсадли ва манзилли ижтимоий ҳимоя механизмига ўтилиши, унинг ўзига хос жиҳатлари ижтимоий муаммоларнинг мураккаблашувини олдини олишининг обйектив ва субйектив сабаблари очиб берилган;
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида инсон омилининг юқорилиги, соҳага аҳборот тизимларини йетарли татбиқ етилмаганлиги ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимида салбий ҳолатларни юзага келтирганлиги, янги ислоҳотлар даврида соҳага ахборот тизимларини кенг татбиқ етилиши, янгича ёндашувлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмини соддалаштирилиши аҳоли турмуш даражасининг ошишига ва ижтимоий кўмакка муҳтож қатламлар сонининг камайиб боришига олиб келганлиги аниқланган;
Фарғона водийси вилоятларига хос бўлган демографик хусусиятлар – аҳоли ўсиш динамикаси ва аҳоли зичлигининг юқорилиги, қишлоқ хўжалик йер майдонларининг озлиги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатганлиги, янги ислоҳотлар даврида минтақа демографик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда алоҳида ёндашувларни кенг жорий етилганлиги очиб берилган; 
тадбиркорлик субйектлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ҳуқуқий механизмларининг соддалаштирилиши натижасида ҳудудларда кичик ва ўрта бизнес ҳамда хизматлар соҳасида фаолият олиб борувчи қатламнинг шаклланиши аҳоли бандлиги ва даромадларини ортиб боришига хизмат қилганлиги кўрсатилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш жараёни тарихини тадқиқ етиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийсида 1991-2020-йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш жаараёнининг шаклланиши, босқичлари, юзага келган муаммолар ва уларни бартараф етиш чора тадбирлари тўғрисида берилган маълумотлар, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жараёни ёритилганлиги тўғрисида маълумотлардан ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 29-августдаги 02/02/1284 ин-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот илмий хулосалари сифатида тақдим етилган маълумотлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар йўналиши 10-банди “Узлуксиз маънавий тарбия Консепсияси”нинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил етиш ва ўтказишда фойдаланилган;
Ўзбекистонда 1991-2020-йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш тизимининг шаклланиши, унинг ҳуқуқий асосларини яратилиши, бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасидаги амалга оширилган чора-тадбирлар, Янги Ўзбекистон шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилганлиги, хусусан, 2017-йилдан бошланган янги ислоҳотлар даврида республика миқёсида еҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янгича “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Aёллар дафтари” каби ёндашувлар жорий етилиб, аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизми соддалаштирилганлигига оид илмий хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 29-августдаги 485-29-4426-сон маълумотномаси). Натижада тақдим етилган маълумотлар Фарғона водийсида 1991-2020-йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш жараёни тўғрисидаги бирламчи маълумотларни кенг жамоатчиликка йетказиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish