Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажиев Сирожбек Зафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқларда сурункали вена етишмовчилиги бўлган беморларда даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1285.
Илмий раҳбар: Суннатов Равшан Джалилович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хаялиев Рустем Якубович, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малкасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: вакуум терапия билан эндовеноз лазерли облитерациядан комплекс фойдаланишни асослаш орқали варикоз касаллиги фонида трофик яралари бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яра жараёнининг кечиш босқичига боғлиқ холда микробиал ифлосланишни сезиларли даражада камайтиришга ва инфицирланган ярани санация коеффициентини оширишга имкон берувчи трофик яраларни санация қилиш усули такомиллаштирилган;
трофик яра билан асоратланган варикоз касаллигини даволашда яллиғланиш реакциясининг пасайиши ва тўқималар регенерациясининг кучайиши шаклида яранинг морфологик тадқиқотлари орқали тасдиқланган вакуум терапиясини ўтказишнинг оптимал режими аниқланган;
веноз яра соҳасини катталашиш ёки битиш динамикасини таҳлил қилиш учун маълумотларни хотирада сақлашга имкон берувчи хамда зарарланиш ҳажмини тез ва аниқ аниқлаш учун трофик яранинг майдонини баҳоловчи «Wound size detector» андроид дастури ишлаб чиқилган;
сурункали веноз етишмовчиликда такомиллаштирилган ташхисот ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва тавсия этилган комплекс қиёсий жиҳатдан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диабетик панжа синдромида оёқларда бажариладиган реконструктив пластик ташрихларни такомиллаштириш орқали нейротрофик яраларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
сурункали веноз етишмовчилигини даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Сурункали веноз етишмовчилигини даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги 08-02977-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар хирургик аралашувнинг мақбул ҳажмини ва трофик яраларни даволашнинг самарали усулини танлашга имкон берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги 08-02977-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини жорий қилиш оғриқнинг камайиши ва йўқолиши, трофик яралар майдонининг кичрайиши, яллиғланиш босқичи давомийлигининг қисқариши ва шунга мос равишда беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқариши хисобига трофик яраси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish