Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимова Дилдора Мадаминовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бобурнома матнидаги тасвирий воситаларнинг инглиз тилига таржималари тадқиқи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Fil64.

Илмий маслаҳатчи: Холбеков Муҳаммаджон Нурқосимович, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, доцент; Эйжи Мано, Япония илмий академияси академиги.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: «Бобурнома» матнидаги тасвирий воситалар таржимасининг лексик, семантик, синтактик-стилистик, прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инглиз бобуршуносларининг ўзбек мумтоз насрини муқобил ўгириш тажрибасини оммалаштириш далилланган;

тасвирий воситалар таржималарининг лексик, семантик, синтактик-стилистик, прагматик ва лингвокултурологик жиҳатлари таржимашуносликнинг адекватлик хусусияти асосида аниқлаб берилган;

таржимада инсон ижтимоий-маънавий қиёфаси ва характерини қиёсий тасвирлаш тамойили, унинг фалсафий муаммоларини ёритишдаги муаллиф маҳорати аниқланган;

тасвирий воситалардан сажъ, архаизм ва реалиялар таржималарининг аслиятга прагматик мувофиқлик ёки номувофиқлиги қиёсий таҳлиллар орқали асосланган;

математик ўлчов бирликлари, астрономия, иқтисодга доир тасвирий воситаларнинг таржимада транслитерация усули билан акс этиши таржимашунослик методологияси асосида исботланган;

тасвирий воситаларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига тасвирий, трансформацион, калька, муқобил усуллари орқали амалга ошганлиги аниқланган, тасвирий воситаларнинг таржимадаги миқдор устуворлиги белгиланган ва статистикаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

«Бобурнома» матнидаги тасвирий воситалар таржималарининг лексик-семантик, прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий типологик тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

«Бобурнома»да қаҳрамон портретини тасвирлаш тамойиллари ва образлар характер талқинига алоқадор материаллардан ОТ–Ф8–022 рақамли «Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ФТАнинг 2017 йил 1 декабрдаги 02-11/1219-сон маълумотномаси). Натижада З.М.Бобурнинг инсон қиёфасини қиёсий тасвирлаш тамойиллари ва унинг фалсафий муаммоларини ёритишга хизмат қилган, шунингдек инсон ижтимоий қиёфасини замонавий цивилизациянинг салбий таъсиридан ҳимоялашнинг янги қирраларини аниқлаш имконини берган;

Балх университети (Афғонистон Ислом республикаси) Турк-ўзбек адабиёти факультетининг бакалавриат йўналишлари, магистратура мутахассисликларида Амалий таржима, Таржима назарияси ва тарихи каби фанлар бўйича «Бобур ва бобурийлар», З.М.Бобурнинг «Бобурнома» асарининг таржималари ва прагматик хусусиятлари ҳақида маълумот беришда фойдаланилган (Балх университетининг 2017 йил 6 декабрдаги 129-сон маълумотномаси). Таклиф этилган материаллар таржима жараёнида тилларга доир миллий-маданий хусусиятлар муаммосини ечишга ва уларни таржима қилиш усулларини ёритиб беришга, «Бобурнома» асарининг хорижда ўрганилиши ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилган;

«Бобурнома» матнидаги шахс ва характер муносабатини ифодаловчи қиёсий воситаларнинг таржимада берилиши, характер психологиясини акс эттирувчи тасвирий воситаларнинг ўрни ҳамда муаллиф муқояса услубининг таржимада намоён бўлиши ва диссертация материалларидан «Бобур» номли халқаро жамоат фонди фаолиятида шунингдек, «Бобур энциклопедияси» китобининг тўлдирилган нашрида фойдаланилган («Бобур» номли жамоат фондининг 2017 йил 2 ноябрдаги 220-сон маълумотномаси). Айни илмий натижанинг қўлланилиши бобуршуносликнинг жаҳон адабиёти ва маданиятига қўшган янги қирраларини баҳолаш имконини берган. «Бобурнома»да қўлланилган сажъ, қиёсий тасвирлар, образлар характери психологиясини ифодаловчи тасвирий воситаларнинг таржималарда берилиши, инглиз шарқшуносларининг бу борада олиб борган илмий тадқиқот ишлари ва айрим мумтоз сўзларнинг маъноларини очиб беришга хизмат қилган;

Озарбайжон Миллий илмлар академияси магистратура мутахассисликлари талабалари ва тадқиқотчилари учун «З.М.Бобур ижодини ўрганиш», «Бобурнома»  матни таржималари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришда, таржима назарияси фанларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Озарбайжон Миллий илмлар академиясининг 2017 йил 12 декабрдаги 41-сон маълумотномаси). Диссертациянинг ушбу натижалари магистратура мутахассисликлари талабалари учун «Бобурнома» асарида қаҳрамон портретларини тасвирлаш тамойиллари, муаллиф шахсияти ва образлар психологиясининг хусусиятларини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish