Sayt test rejimida ishlamoqda

Зурапов Aли Уткировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Монопол корхоналар даромадларининг ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.1.ПҳД/Иқт520.
Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Каримжон Бокиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мсиров Камолиддин Мамасобирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётида монопол тармоқ корхоналари даромадларини шакллантириш ва хисобини такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
монопол корхоналарда капиталларнинг бирлашуви натижасида юқори ривожланган замонавий технологияларни олиб киришга имконият яратилиши орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) таннархининг пасайиши ва сифатининг яхшиланиши асосланган;
келгуси давр харажатлари натижасини ва кечиктирилган даромад (фойда) солиғи базасини тўғри аниқлашда монопол корхоналарнинг ишчи счётлар тизимида 9060 - “Кечиктирилган даромадлар” счётидан фойдаланиш таклиф етилиб, монопол корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти молиявий натижаларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Aсосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар” таркибида қўшимча счётлардан фойдаланиш тартиби ёритиб берилган;
монопол корхоналарнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижасини аниқлаш тартибига “Кечиктирилган даромадлар” ва “Келгуси давр харажатлари” номли янги таркибини киритилиши билан молиявий натижанинг тўғри аниқланиши асослаб берилган;
бухгалтерия (молиявий) ҳисоботнинг 2-шакли “Молиявий натижалар тўғрисидаги” ҳисоботининг таркибий тузилишига “Ҳисобот даврида тақсимланган фойда (қопланган зарар)” ҳамда “Ҳисобот даврида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” номли моддаларни киритиш таклифи ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монопол корхоналарда даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
монопол корхоналарда капиталларнинг бирлашуви натижасида юқори ривожланган замонавий технологияларни олиб киришга имконият яратилиши натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) таннархини пасайиши ва сифатини яхшиланиши борасидаги таклиф “Ўзбекистон почтаси” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятига жорий етилган (“Ўзбекистон почтаси” AКнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 29-21/2859-сон ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” AКнинг 2022 йил 6 декабрдаги 1178-305-НН-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятига жорий етилиб, ҳисоб сиёсатини шакллантиришда фойдаланиш имкони яратилган;
 келгуси давр харажатлари натижасини ва кечиктирилган даромад (фойда) солиғи базасини тўғри аниқлашда монопол корхоналарнинг ишчи счётлар тизимида 9060 - “Кечиктирилган даромадлар” счётидан фойдаланиш, монопол корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти молиявий натижаларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Aсосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар” таркибида қўшимча счётлардан фойдаланиш таклифи “Ўзбекистон почтаси” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятига жорий етилган (“Ўзбекистон почтаси” AКнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 29-21/2859-сон ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” AКнинг 2022 йил 6 декабрдаги 1178-305-НН-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида монопол тавсифдаги корхоналар солиғи базасини тўғри аниқлашга еришилмоқда;
монопол корхоналарнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижасини аниқлаш тартибига “Кечиктирилган даромадлар” ва “Келгуси давр харажатлари” номли янги таркибини киритилиши билан молиявий натижани тўғри аниқланиши таклифи “Ўзбекистон почтаси” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятига жорий етилган (“Ўзбекистон почтаси” AКнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 29-21/2859-сон ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” AКнинг 2022 йил 6 декабрдаги 1178-305-НН-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини тўғри аниқлаш имконини яратган; 
бухгалтерия (молиявий) ҳисоботнинг 2-шакли “Молиявий натижалар тўғрисидаги” ҳисоботининг таркибий тузилишига “Ҳисобот даврида тақсимланган фойда (қопланган зарар)” ҳамда “Ҳисобот даврида тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” номли моддаларни киритиш таклифи “Ўзбекистон почтаси” ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамиятлари молия-хўжалик фаолиятига жорий етилган (“Ўзбекистон почтаси” AКнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 29-21/2859-сон ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” AКнинг 2022 йил 6 декабрдаги 1178-305-НН-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аксиядорлик жамиятларининг ҳисобот давридаги молиявий натижаларига баҳо беришда самарадорликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish