Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Aнвар Султоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исломий микромолиялашда Вақф хайрия жамоат фондининг фаолиятини ривожлантириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Иқт6428
Илмий маслаҳатчи: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ешов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Вақф хайрия жамоат фондида исломий микромолиялашни ташкил қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Вақф хайрия жамоат фонди таркибидаги институционал инвестор маблағлари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларга ислом молия хизматлари орқали инвестиция қилиш ва фонднинг молиявий манфаатдорлигини ошириш йўналишлари Вақф хайрия жамоат фондининг 2023-2030 йиллар учун мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида ўз аксини топган;
Вақф хайрия жамоат фондида закот (хайрия) йиғиш бўйича агент сифатида ишга олишни ташкил қилиш ва закот маблағларини жамлашга хизмат қилувчи мобил платформа тизимидан фойдаланиш таклиф етилган;
Вақф хайрия жамоат фондининг асосий молиявий манбаларини ташкил етувчи ушр, фитр, фидя маблағларидан закот маблағларини алоҳида ажратиш орқали ушбу маблағлардан фойдаланишнинг манзиллилиги ҳамда очиқлигини таъминлаш зарурлиги асосланган;
Вақф хайрия жамоат фондида вақф ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларни кўчмас мулк ва бошқа мулкларга айлантириш орқали уларни ижара ёки оператив бошқарувга бериш натижасида шаклланган даромадларини исломий микромолиялаштиришга йўналтириш таклиф етилган;
Вақф хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тадбиркорларга ўзаро жавобгарлик асосида мақсадли гуруҳларга молиявий қарз (қарзи ҳасан ва мудораба) бериш тартиби таклиф етилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолиятини ривожлантириш ва ислом микромолиясини ташкил қилишга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Вақф хайрия жамоат фонди таркибидаги институционал инвестор маблағлари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларга ислом молия хизматлари орқали инвестиция қилиш ва фонднинг молиявий манфаатдорлигини ошириш йўналишлари таклифи Вақф хайрия жамоат фондининг 2023-2030 йиллар учун мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида акс етган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-январдаги 54–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ислом молия хизматларидан фойдаланган ҳолда маблағга муҳтож бўлган тадбиркорларни исломий молиялаштириш орқали фонд маблағларини самарали ишлатиш ва ундан фойда олиш йўлга қўйилди. Фонд маблағларини инвестиция қилиш йўналишлари ишлаб чиқилди. Вақф хайрия жамоат фонди қошида инвестиция бўлимини очиш ва унда фонд маблағларини инвестиция қилиш тартиби орқали молиявий барқарорликка еришишга ҳисса қўшган;
Вақф хайрия жамоат фондида закот (хайрия) агенти сифатида ишга олишни ташкил қилиш ва закот маблағларини жамлашга хизмат қилувчи мобил платформа тизимидан фойдаланиш таклифи Вақф хайрия жамоат фондида закот йиғишни тизимлаштириш бўйича йўл харитасида акс етган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2023 йил 18-январдаги 54-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг самараси ўлароқ мамлакатимизда закот йиғиш ва тарқатиш механизмини шаклланишига хизмат қилган. Натижада, закот йиғишда ҳар бир маҳаллага кириб бориш орқали одамлар ўртасида закот бўйича ҳабардорлик даражасини ошириш, мобил платформа воситасида закот (хайрия) агентларини ишга олиш ва рағбатлантириш орқали Вақф хайрия жамоат фондига тушаётган маблағлар ҳажмини ошириш йўлга қўйилди;
Вақф хайрия жамоат фондининг асосий молиявий манбаларини ташкил етувчи ушр, фитр, фидя маблағларидан закот маблағларини алоҳида ажратиш орқали ушбу маблағлардан фойдаланишнинг манзиллилиги ҳамда очиқлигини таъминлаш таклифи Вақф хайрия жамоат фондида закот йиғишни тизимлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-январдаги 54–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Вақф ҳайрия жамоат фонди томонидан ҳудудларда ўтказилган хайрия тадбирлари давомида тўпланган маблағлар тушуми ва уларнинг сарфланиши бўйича онлайн даврий ахборотларни ёритиб бориш такомиллаштирилди;
Вақф хайрия жамоат фондида вақф ҳисоб рақамига келиб тушган маблағларни кўчмас мулк ва бошқа мулкларга айлантириш орқали уларни ижара ёки оператив бошқарувга бериш натижасида шаклланган даромадларини исломий микромолиялаштиришга йўналтириш таклифи Вақф хайрия жамоат фондида исломий микромолиялашни ташкил қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-январдаги 54–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида нақд (cаш) моделини қўллаган ҳолда Вақф хайрия жамоат фондига маблағларни жалб қилиш ва йиғилган маблағларга аввал Вақф мулкларини шакллантириш ва ундан келадиган фойдани маълум бир қисмини исломий микромолиялашга ва қолган қисмини еҳсон қилиш жорий қилинди;
    Вақф хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тадбиркорларга ўзаро жавобгарлик асосида молиявий қарз (қарзи ҳасан ва мудораба) бериш таклифи Вақф хайрия жамоат фондида исломий микромолиялашни ташкил қилиш бўйича йўл харитасида ўз аксини топган(Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-январдаги 54–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида гаров (кўчмас мулк, транспорт воситалари, пул маблағлари, заргарлик буюмлари) ўрнига қарз олаётган гуруҳ аъзоларининг ўзаро жавобгарлиги асосида қарз бериш йўлга қўйилган. Бунда ислом микромолиясининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда маблағга муҳтож бўлган камбағал қатлам учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Вақф хайрия жамоат фондида исломий микромолиялашни ташкил қилиш бўйича йўл харитасида ўз аксини топган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish