СИДДИҚОВ Илҳомжон Ҳакимовичнинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т301
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Энерготизим реактив қуввати комбинацияланган бошқарувининг ясси ўлчов чулғамли токни кучланишга электромагнит ўзгартгичлари», 05.01.06–Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Азимов Рахмат Каримович,т.ф.д., проф.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.Т/ FM.29.01
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 1981-1993 йилларда Тошкент политехника институти саноат энергетика факультети шаҳарлар, саноат корхоналари электр таъминоти кафедраси ассистенти, 1993-2014 йилларда Тошкент давлат техника университети энергетика факультети электрстанциялар, тармоқлар ва тизимлар кафедраси доценти.
Малакавий имтиҳонлар топширилган сана ва натижаси: инглиз тили (25.11.2013) – 64 (қониқарли); Ўзбекистоннинг энг янги тарихи (28.05.2013) – 62 (қониқарли); математик моделлаштириш ва математик статистика асослари (17.05.2013) – 57 (қониқарли); ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимлари элементлари ва қурилмалари (30.05.2013) – 88 (аъло).
II. Нашр ишлари. Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:
а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 2 та миллий илмий журналда 10 та илмий мақола, 1 та хорижий илмий журналда 1 та илмий мақола нашр қилинган, 4 та Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиролик патенти олинган (IAP №04475. 24.01.2012; IAP №04185. 27.05.2010; IAP №04562. 31.07.2012).
б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий-амалий конференция материалларида 15 та маъруза тезиси эълон қилинган (жумладан: 2011, Тошкент; 2014, Россия Федерацияси).
III. Тадқиқот мақсади бир вауч фазали бирламчи токларни иккиламчи кучланишга электромагнит ўзгартириш назарияси ва лойихалаш усуллари ва тамойилларини ривожлантириш, улар асосида энерготизим реактив қувватини комбинацияланган бошқаруви элемент ва қурилмалари мажмуасини яратиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
IV. Диссертация натижаларининг илмий янгилиги:
электр энергиясининг меёрдан ортиқ технологик сарфини камайтирувчи алгоритм, дастурий восита ва қурилмаларга ихтиролик патенти олинган ва амалиётга жорий этилган;
реактив қувват манбаларини ўрнатиш ва уларни автоматик бошқаришнинг меёрий номинал электр катталиклар билан таъминлаш ўрнатма қуввати 50 кВт ва ундан катта ва кучланиши 500 кВ дан кам бўлган электр энергетик қурилмаларнинг энергия ва ресурс тежамкорлиги стандарт 57,5 В кучланиш ўрнига 61,81 В билан таъминланганлиги учун истеъмол қилинаётган электр энергия 4.31 В га, яъни фаза кучланиш бўйича 7,5%га, чизиқли кучланиш бўйича эса Ö3 * 7,5 = 12,9%га оширилган;
токни кучланишга электромагнит ўзгартгичлар электр энергетика тизимидан таъминланувчи 20 дан ортиқ ташкилотда жорий қилинган ва реактив қувватни комбинацияланган автоматик бошқарувнинг 1,0 аниқлик даражасидан 0,5 аниқлик даражасига ошириш ҳисобига ишлаб чиқилган электр энергиянинг меёрда белгиланган технологик сарфини 13,29% ўрнига 11,26% (1,13 млрд.кВт.соат)га камайишига эришилган;
токни кучланишга ясси ўлчов чулғамли электромагнит ўзгартгичларнинг хатоликлари манбаларини таъсирини классификацияси амалга оширилган ва хатоликлар манбаларини таьсирини ўрганиш, ҳисоблаш алгоритм ва усуллари яратилган;
энерготизим реактив қувват манбаларини комбинацияланган бошқарувини таъминловчи, энергия ва ресурс тежамкор энерготизимларни рационал қуриш тамойилларини, бир ва уч фазали электр катталиклар ва параметрларининг симметриклигини назорат ва бошқарувини таъминловчи электромагнит ўзгартгичлар мажмуаси яратилган ва амалиётга жорий этилган.
V. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари:
электр энергиясининг меъёрдан ортиқ технологик сарфини камайтирувчи қурилмага ихтиролик патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, IAP №04907. 28.05.2014);
реактив қувват манбаларини ўрнатиш ва уларни автоматик бошқаришнинг меёрий номинал электр катталиклар билан таъминлаш ўрнатма қуввати 50 кВт ва ундан катта ва кучланиши 500 кВ дан кам бўлган электр энергетик қурилмаларнинг энергия ва ресурс тежамкорлиги стандарт 57,5 В кучланиш ўрнига 61,81 В билан таъминланганлиги учун истеъмол қилинаётган электр энергия 4,31 В га, яъни фаза кучланиш бўйича 7,5% га, чизиқли кучланиш бўйича эса Ö3 * 7,5 = 12,9% га оширилган («Ўздавэнергоназорат» электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекцияси, Электр курилмаларини ўрнатиш қоидалари, Тошкент, 2007; 03.02.2015, № УЭ-01-01/24-сонли маълумотномаси; ОАЖ «Чирчиқ трансформатор заводи» далолатномаси, 11.04.2007);
токни кучланишга электромагнит ўзгартгичлар «Ўзбекэнерго» ДАК тасарруфидаги электр энергетика тизимидан таъминланувчи 20 дан ортиқ ташкилотда жорий қилинган ва реактив қувватни комбинацияланган автоматик бошқаришнинг 1,0 аниқлик даражасидан 0,5 аниқлик даражасига ошириш ҳисобига ишлаб чиқилган 54,7 млрд. кВт.соат электр энергиянинг меёрда белгиланган технологик сарфини 13,29% (7,27 млдр.кВт.соат) ўрнига 11,26% (6,16 млрд.кВт.соат), яъни 15,26% га камайишига эришилган («Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, 27.01.2015. №МХ-01-21/321-сонли маълумотномаси).