Sayt test rejimida ishlamoqda

Моргунова Илмира Игорйевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гимнастика ходасида талаба -қизларнинг касбий- педагогик кўникма ва ҳаракат малакаларини шакллантириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Пед1851.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Умаров Марс Нарзийевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Ханкелдийев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон давлат миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади гимнастика ходасида дастурий машқларни ўзлаштириш жараёнида олий ўқув юрти талаба қизларининг профессионал-педагогик билим, кўникма ҳамда ҳаракат малакалари даражасини оширишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий ўқув юрти талаба қизлари учун гимнастика ходасининг (баландлиги, чекланган таянч майдони) конструктив хусусиятлари бўйича, динамик ва статик мувозанат сақлашнинг мураккаблигини техник ва хореографик тайёргарлигини оширишга қаратилган “Уч босқичли модул”ни ишлаб чиқиш ҳисобига касбий-педагогик билим ҳамда кўникмаларни босқичма-босқич амалга ошириш имконияти такомиллаштирилган;
спорт гимнастикасида қизларнинг касбий-педагогик кўникма ва ҳаракат малакаларни шакллантириш учун жисмоний, техник, хореографик талаблардан келиб чиққан ҳолда гимнастика ходасида бажариладиган дастурий ва классификасион талабларига доир координасион (мувозанат сақлаш) ва вестибуляр (бурилиш турлари) кўрсаткичларини ривожлантирувчи машқлар мажмуалари ҳисобига тайёргарликни оптимал миқдорий (акробатика) ва сифат кўрсаткичлари (хореография) ишлаб чиқилган;
базавий жисмоний ва махсус-ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун спорт гимнастикаси бўйича яқинлаштирувчи (Релеве,деми-плие ва бошкалар), ривожлантирувчи (Пассе, гранд баттемент и др.) ва назорат [ҳолатни сақлаб туриш (вақт)] машқлари комплексларини ишлаб чиқиш хисобига талаба қизларининг гимнастика ҳодасидаги дастурий машқлар техникаси такомиллаштирилган; 
1-4-босқич талаба қизларининг ўқув дастури бўлимларида бериладиган назарий билим, амалий малакаларнинг (ходада муҳофаза қилиш ва ўз-ўзини сақлашнинг турли усулларини амалга ошириш) касбий-педагогик талаблари ҳамда жисмоний, махсус-ҳаракат ва техник тайёргарлик бўйича назорат синовлари маълумотлари асосида машғулотлар жараёни самарадорлигини баҳолашнинг минималдан максималгача даражаси (мезонлари) ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гимнастика ходасида талаба-қизларнинг касбий-педагогик билим ва ҳаракат кўникмаларини шакллантиришга олиб борилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида талаба қизларнинг жисмоний, техник ва хореографик тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган “уч босқичли модул” асосида "Гимнастика назарияси ва услубиёти" ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талаба қизларнинг касбий-педагогик билим ва ҳаракат кўникмаларини шакллантиришга тузатишлар киритилиб ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил18 январдаги 03-07-08-155-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 9.23% яхшиланган; 
спорт гимнастикасида қизларнинг касбий-педагогик кўникма ва ҳаракат малакаларни шакллантириш учун жисмоний, техник, хореографик талаблардан келиб чиққан ҳолда гимнастика ходасида бажариладиган дастурий ва классификасион талабларига доир координасион (мувозанат сақлаш) ва вестибуляр (бурилиш турлари) кўрсаткичларини ривожлантирувчи машқлар мажмуаларини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Бухоро давлат университети гимнастика билан шуғулланувчи талаба қизларнинг ўқув жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 январдаги 03-07-08-155-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг координасия қобилияти 10.4% га яхшиланган;
базавий жисмоний ва махсус-ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун спорт гимнастикаси бўйича яқинлаштирувчи (Релеве,деми-плие ва бошкалар), ривожлантирувчи (Пассе, гранд баттемент и др.) ва назорат [ҳолатни сақлаб туриш (вақт)] машқлари комплексларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар Гимнастика турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби шуғулланувчиларнинг ўқув машғулотига тадбиқ қилинган (Гимнастика турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг 2020 йил 3 ноябрдаги 0/42-сон маълумотномаси). Натижада гимнастикачиларнинг турган жойда сакраб 1800 бурилиш ва махсус восита (релеве, пассе,деми плие ) ва техник умбалоқ ошиш ёнга тўнтарилиш, рондат бўйича олиб бориладиган машқлар вестибуляр барқарорлик даражасини 55% га оширилган; 
1-4-босқич талаба қизларининг ўқув дастури бўлимларида бериладиган назарий билим, амалий малакаларнинг (ходада муҳофаза қилиш ва ўз-ўзини сақлашнинг турли усулларини амалга ошириш) касбий-педагогик талаблари ҳамда жисмоний, махсус-ҳаракат ва техник тайёргарлик бўйича назорат синовларини қўллаш бўйича таклифлар “Бадиий гимнастикани ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослашган илмий кенгашининг 2020 йил 25 майдаги 1-сон қарори). Натижада назарий билимлар 4.8% ҳамда амалий кўникмалар 4.25% га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish