Sayt test rejimida ishlamoqda

Куралбайев Aзизбек Куралбайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед2324.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01.
Илмий раҳбар: Йеримбетов Байрамбай Карлибайевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор.
Расмий оппонентлар: Aлламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Набийев Тимур Ерикович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш услубияти юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
7-12 ёшли гандболчиларнинг машғулот жараёнини ташкил қилишда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик машқларини индивидуал ҳамда жамоавий қўллаш имкониятини ўргатишга қаратилган уч босқичли бошланғич тайёргарлик босқичида машғулотларни олиб бориш услубияти “бошланғич”, “ўрта”, “юқори” машғулот модулини амалдаги дастурга нисбатан ўйин тажрибасини жамоавийликка йўналтириш асосида киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
бошланғч тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларни машғулот вазифаларини ўзлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий техник-тактик ҳаракатларни ўргатувчи “мобил” (очиқ ва ёпиқ жойдан тўп улоқтиришни қўллаш, тўпсиз ўйинчини бўш сақлаш) ҳамда “ўйин” (бир доира ичида тўп пойгаси, тўпни тез олиш – тез қўйиш”) машқларини мини-гандбол машғулот жараёнларига киритиш ҳисобига ўқув-машғулотларни креатив ташкил қилиш имконияти оширилган;
7-12 ёшли гандболчиларнинг ўйин майдони ярмида рақиб ўйинчисини тўсиш, ҳимоячи ўйинчиларни оёқ ҳаракати ва тана ҳолати бўйича, ҳужумкор ўйинчиларни қулай вазиятларга ега бўлишларига йўл қўймаслик, майдонда сирпаниш ва мудофа қобилиятларини яхшилашга йўналтирилган “Тўп ва тўпсиз бажариладиган машқлар мажмуаси”ни машғулот жараёнининг бир хил такрорланишини олдини олиш учун вариатив қўллаш ҳисобига ҳимоя ва ҳужумдаги техник-тактик кўникмаларни ривожлантириш имконияти оширилган;
7-12 ёшли гандболчиларнинг ўйин тайёргарлигини ривожлантириш учун умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик машқларини танланган спорт турида белгиланган маълум вақт ичида кичик вазифаларни амалга оширувчи “Каскад” усулида машғулот юкламалар мезонларини йиллар кесимида саралаш услубияти биринчи “ўйин тажрибасини оширишга”, иккинчи “техник маҳоратни мустаҳкамлашга”, учинчи “мусобақалашув жараёнига” тақсимлаш ҳисобига такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
7-12 ёшли гандболчиларнинг машғулот жараёнларини ташкил қилишда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик машқларини индивидуал ҳамда жамоавий қўллаш имкониятини деталлаб ўргатишга қаратилган уч босқичли машғулот модули “Спорт ҳáм ҳáрекетли ойıнлардı оқıтıw методикасı (Гандбол)” дарслигининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда берилган 06-13/1183-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг гандбол спорт тури бўйича билимлари 28 % га, мураббийларнинг ўқув-машғулот жараёнига янги услубларни жорий қилиш бўйича кўникмалари 16 % га ошган;
бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларни машғулот вазифаларини ўзлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий техник-тактик ҳаракатларни ўргатувчи “мобил” ҳамда “ўйин” машқлари ишлаб чиқилиб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёш гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда берилган 06-13/1183-сон маълумотномаси). Натижада ёш гандболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлик кўрсаткичлари 21 % га, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 19 % га ҳамда мураббийларнинг ўқув-машғулот жараёнини рационал ва ижодий ташкил қилиш бўйича кўникмалари 14 % га кўтарилган;
7-12 ёшли гандболчиларнинг ўйин майдонида рақиб ўйинчисини тўсиш, ҳимоячи ўйинчиларни оёқ ҳаракати ва тана ҳолати бўйича, ҳужумкор ўйинчиларни қулай вазиятларга ега бўлишларига йўл қўймаслик каби мудофаа қобилиятларини яхшилашга йўналтирилган “Тўп ва тўпсиз бажариладиган машқлар мажмуаси”дан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёш гандболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда берилган 06-13/1183-сон маълумотномаси). Натижада ёш гандболчиларда умумжисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 27 % га, ўйин жараёнидаги техник имкониятлари 17 % га ошган;
 болалар-ўсмирлар спорт мактаби 7-12 ёшли гандболчиларнинг ўйин тайёргарлигини ривожлантиришда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик машқларини танланган спорт тури бўйича мослаштирувчи “Каскад” усули “Спорт ҳáм ҳáрекетли ойıнлардı оқıтıw методикасı (Гандбол)” дарслигининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан 2022 йил 26 апрелда берилган 06-13/1183-сон маълумотномаси). Натижада ёш гандболчиларнинг жамоавий ҳамкорлик кўникмалари 23 % га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish