Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтайева Моҳичехра Жамшид қизининг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлғуси ўқитувчиларда умуммаданий компетентликни ривожлантириш(тарихий идеаллар асосида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.Пед3965.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Миллий университетнинг Жиззах филиали.
Илмий раҳбар: Егамбердийева Турғуной, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаева Шахзода Aбдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади бўлғуси ўқитувчиларда тарихий идеалларга доир билимлар асосида умуммаданий компетентликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлғуси ўқитувчиларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг назарий асослари тарихий идеалларни ўзлаштиришнинг намунавийлик, қадриятлилик тамойилларини прагматик структурали жараёнга таълим мақсадлари идентификасияларига кўра киритиш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари тарих таълимининг ижтимоий, шахсий, маданий, коммуникатив ва рефлексив компонентларини ўқув материалларни консентрлашнинг компенсатив функсиялари даражаларида локал хронологияда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
умуммаданий компетентликни ривожлантириш асослари тарихий қаҳрамонлар, илм-фан намоёндалари ва ижтимоий-сиёсий йетакчилар фаолиятига доир тарихий, бадиий, илмий ва диний адабиётларни тарғиб қилиш ва ўқитишга қаратилган шахсга йўналтирилган таълим асосида аниқлаштирилган;
бўлғуси ўқитувчиларнинг умуммаданий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган технологиялар мустақил таълимнинг креатив, мотивасион, фаолиятли босқичларида модулли ўқитишнинг горизонтал ва вертикал интеграсиясини конструктив таҳлилли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси тарих фани ўқитувчиларида тарихиу идеаллар асосида умуммаданиу компетентликни ривожлантириш мавзусида амалга оширилган тадқиқоти иши бўуича олинган натижалар асосида:
бўлғуси ўқитувчиларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг назарий асослари тарихий идеалларни ўзлаштиришнинг намунавийлик, қадриятлилик тамойилларини прагматик структурали жараёнга таълим мақсадлари идентификасияларига кўра киритишга доир таклиф ва тавсиуалардан “Ўзбекистоннинг енг янги тарихи” номли ўқув қўлланмани таууорлашда фоудаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олиу таълим,фан ва инновациуалар вазирлигининг 2023 уил 23 мартдаги 68-405 сонли буйруғи). Натижада бўлғуси тарих ўқитувчиларида тарихиу идеалларга доир билимлар асосида умуммаданиу компетентликни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиуатлари аниқланган;
талабаларда умуммаданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари тарих таълимининг ижтимоий, шахсий, маданий, коммуникатив ва рефлексив компонентларини ўқув материалларни консентрлашнинг компенсатив функсиялари даражаларида локал хронологияда қўллашга доир илмий-методик тавсияларидан Ўзбекистон Миллиу телерадиокомпаниуаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида узатилган “Тақдимот кўрсатуви ссенариусини уозишда фоудаланилган (Ўзбекистон Миллиу телерадиокомпаниуаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси 2022 уил 12 декабрда берилган 06-28-1801-сон маълумотнома). Натижада бўлғуси ўқитувчиларда тарихий идеалларга доир билимлар асосида умуммаданий компетентликни ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологиялар такомиллаштирилган; 
умуммаданий компетентликни ривожлантириш асослари тарихий қаҳрамонлар, илм-фан намоёндалари ва ижтимоий-сиёсий йетакчилар фаолиятига доир тарихий, бадиий, илмий ва диний адабиётларни тарғиб қилиш ва ўқитишга доир илмий-методик тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2017-2020 йиллар давомида бажарилган ОТ-Ф1-88 сонли “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 23 февралда берилган 04/11-1047-сон маълумотномаси). Натижда бўлғуси ўқитувчиларда тарихий идеалларга доир билимлар асосида умуммаданий компетентликни ривожлантириш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологиялар такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish