Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқова Зулфия Нурмахаматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оилада болаларнинг миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Пед1917.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Aсқарова Ўғилхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида тарбиялаш жараёни тузилмаси болалар когнитив фаолиятининг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, таҳлил қилиш-умумлаштириш, рефлексия-баҳолаш каби алгоритмик босқичларини жамиятнинг ўзгарувчан талабларига кўра оила тарбиявий фаолиятига дискурсив ёндашув талабалари асосида мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларни тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари глобаллашув жараёнининг умуминсонийлик, яхлитлашув, замон ва макон бирлиги тамойилларини ёшларга қўйилаётган ташкилотчилик, коммуникатив ва гностик малакалар ҳамда когнитив, дидактик ва персептив қобилиятларга интеграциялаш асосида аниқлаштирилган; 
оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида тарбиялаш механизмлари шахс сифатлари, маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформасиясининг миллий тарбия методларининг (ибрат, намуна, дахлдорлик, ҳамдардлик, босиқлик, мулоҳазакорлик) кундалик турмуш тарзига таъсири барқарорлигини комплекс ёндашув орқали қайта алоқа идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида тарбиялашда синф раҳбари, мактаб психологи ва маҳалла билан ўзаро интегратив, мақсадли ва тизимли ҳамкорликни қарор топтиришга доир ўқитишнинг таълимий ва ривожлантирувчи мақсадларига мувофиқ келувчи ва дидактик таъминотни такомиллаштиришга йўналтирилган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашнинг педагогик механизмлари бўйича олинган натижалар асосида: 
болалар когнитив фаолиятининг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, таҳлил қилиш-умумлаштириш, рефлексия-баҳолаш каби алгоритмик босқичларини жамиятнинг ўзгарувчан талабларидан келиб чиққан ҳолда оила тарбиявий фаолиятига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида тарбиялаш жараёни тузилмаси, оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашнинг “Оила – маҳалла - таълим муассасаси” моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, авлодлараро ҳамкорлик, “маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформасияси, миллий тарбия методларининг кундалик турмуш тарзига таъсири барқарорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар методикасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 11 августдаги 01/11-02/02-1249-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагог-психологларнинг оилалар билан олиб борадиган ижтимоий-психологик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
глобаллашув жараёнининг умуминсонийлик, яхлитлашув, замон ва макон бирлиги тамойилларини ёшларга қўйилаётган ташкилотчилик, коммуникатив ва гностик малакалар ҳамда когнитив, дидактик ва персептив қобилиятларга интеграциялаш асосида аниқлаштирилган умумтаълим мактаби ва маҳалла ҳамкорлиги асосида оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларни тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари, компетенсиявий ёндашув асосида оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашда синф раҳбари, “мактаб психологи, ижтимоий иш ходимининг “Маънавият ва маърифат” маркази ҳудудий бўлимлари мутахассислари билан ҳамкорлигини тизимли ташкил етишга доир илмий-методик тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия консепсияси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 августдаги 02/011-648-сон маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий ёндашув асосида оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялаш самарадорлигини оширишга еришилган;
шахс сифатлари, маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформасиясининг миллий тарбия методларининг (ибрат, намуна, дахлдорлик, ҳамдардлик, босиқлик, мулоҳазакорлик) кундалик турмуш тарзига таъсири барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида тарбиялаш механизмлари, оилада миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялаш жараёнининг тузилмасини аниқлаштириш, оиладаги ёши улуғлар тарбиявий таъсирини мақбуллаштириш, тарбия жараёнига шахсга йўналтирилган ёндашувларни адаптив қўллаш билан ўзаро уйғунлигини таъминлаш, умумтаълим мактаби ва маҳалла ҳамкорлиги асосида оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” (2012-2014 йй) мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 25 ноябрдаги 335/1-сон маълумотномаси). Натижада, оилада болаларни миллий қадриятлар ва анъаналар асосида ўзаро муносабатларини тарбиялашда педагогик-психологик қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish