Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Тулкин Бахридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологияси (ижтимоий фанлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед3362.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Махмудов Aбдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори (ДСc), катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим технологиялари воситасида узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлиги ахборотларни онгли таҳлил қилиниши, соғлом англаб ахборотларни саралаш компетенсияси медиасаводхонлик, медиатаҳлил ва медиакреативликнинг муҳим омили еканлиги асосланган;
ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини баҳолаш стандарт ва ностандарт вазиятларда медиаматнлар устида ишлаш, ахборот фаоллиги йўналишини белгиловчи мақсад ва мотивларни аниқлаш, когнитив, коммуникатив, қайта алоқага киришувчанликка мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологияси мазмуни утилитар, функсионал, прагматик, интерфаоллик, естетик, креатив кўникмаларни витаген таълим билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий фанлар ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини баҳолашнинг узлуксиз касбий ривожлантириш електрон платформасида мустақил ахборотлардан фойдаланиш (танлаш, саралаш, тизимлаштириш, қайта ишлаш, узатиш) мониторингини критериал-диагностик мезонининг адекват стандарти ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлиги педагогик (ахборотни танлаш, саралаш, баҳолаш, тизимлаштириш, қайта ишлаш ва узатиш), психологик (ўзликни англаш, имконият, қобилият) омилларга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар ПЗ-2014-0910154408-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 6-июлдаги 02-07-1820/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари ижтимоий фан ўқитувчиларида медиакомпетентликни ривожлантиришнинг педагогик ва психологик омиллари асослари аниқланган;
узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ўқитувчиларнинг касбий еҳтиёжларидан келиб чиқиб мақсадли, муаммоли, муаллифлик курсларини ташкил етишнинг он-лине шакли е-леарнинг (електрон таълим), узлуксиз касбий ривожлантириш (cонтинуинг профессионал девелопмент — CПД) платформасида интерактив аудио, видео конференсия, телекоммуникация технологияларини қўллаш асосида асослашга оид таклифлар И-ОТ-2019-9 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 6-июлдаги 02-07-1820/04-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий фан ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида медиакомпетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш орқали ўқитиш самарадорлиги ошган;
ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш мезонлари (ижтимоийлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ахборотлилик) ҳамда ахборотларни алмашишнинг (синхрон телекўрсатув, видеоанжуман, радиоешиттириш) шаклларини фаол қўллашда медиамаданият шаклланиши илмий асослаш бўйича маълумотлар ПЗ-2014-0910154408-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 6-июлдаги 02-07-1820/04-сон маълумотномаси). Натижада, узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ўқитувчиларнинг медиакомпетнтлигини ривожлантириш мезонлари ишлаб чиқилган;
узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида ижтимоий фан ўқитувчиларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологияси мазмуни утилитар, функсионал, прагматик, танқидий таҳлил, интерфаоллик, естетик, креатив кўникмаларни витаген таълим билан интеграциялашга доир тавсиялар И-ОТ-2019-9 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 6-июлдаги 02-07-1820/04-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий фан ўқитувчиларининг мустақил медиавоситаларни яратиш малакаси шакллантрилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish