Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзақов Зухриддин Ахтамжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иссиқликбардош базальт толаси асосида енгли цемент чангтутгич фильтрларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш” 05.10.02–Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзусини рўйхатга олинган рақам:
илмий раҳбар: Абдуллаев Иброхим Нуманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппоненетлар:
Йўлдошева Озода Мухаммадсодиқ қизи – техника фанлари доктори, доцент, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедра мудири; 
Жумаев Сайфиддин Кадирович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи.
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади цемент ишлаб чиқариш саноатида қўлланиладиган иссиқликбардош, импорт ўрнини босувчи, ресурс тежамкор енгли фильтрларнинг енгини базальт толасидан тайёрланган матони қўллаш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
цемент ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чангли газларни тутишда фойдаланиладиган енгли фильтрлар учун базальт тола ва базальт момиғи брикмаси асосидаги термик ва физик-механик бардошлилигини оширувчи хоссаларга эга базальт мато ишлаб чиқилган;
енгли фильтрлар учун янги ишлаб чиқилган базальт матонинг термикбардошлиги 2400С дан  4000С гача оширилган,  технологик жараёнларда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги 25-30% гача оширилган ҳамда базальт мато намуналари кам (Д1) тутун ҳосил қилиш хусусияти гуруҳига мансуб эканлиги аниқланган;
цемент чангини тозалашдаги оптимал қийматлари чангли газ тезлиги υ=25÷30 м/с, фильтр қалинлиги δф=3 мм, чангли газ ҳарорати tҳав=4000С, фильтр каркаси диаметри, dф.д.=150 мм этиб белгиланиб, мустаҳкамлигини 10-15% гача, термик ва очиқ олов таъсирида деформацияланишга учраш вақти 7-10% гача ошириш мумкинлиги аниқланган;
базальт матоли енгли фильтрнинг иш муддати 4390 соатдан 6020 соатга яъни 1630 соатгача фарқ қилиши, чанглардан тозалаш 99,5% га самарадор эканлиги, ёнғин чиқиш ва портлаш хавфини кескин камайтириш имконияти мавжудлиги таклиф этилаётган янги таркибли базальт матони қўллаш орқали аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Матоси базальт толасидан тайёрланган енгли фильтрдан кам энергия сарфлаган ҳолда юқори тозалаш самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
матоси базальт толасидан тайёрланган қуруқ усулда ишловчи чанг тозалаш қурилмаси енгли фильтр “Terra Nova Sement” МЧЖ ва “Building Servis Group” МЧЖларида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“O‘zsanoatqurilishmateriallari” уюшмасининг 2022 йил 5 декабрдаги   №05/15-2948-сон маълумотномаси). Натижада цемент ишлаб чиқариш саноатида ҳосил бўлган чангли газларнинг 99,5 % ушлаб қолиш имконини берган; 
чангли газларни тозалашда қўлланиладиган матоси базальт толасидан тайёрланган енгли фильтрлар цемент ишлаб чиқариш корхонасининг аспирация цехида цемент чангини тозалаш учун амалиётга жорий этилган (“Terra Nova Sement” МЧЖнинг 2022 йил 26-сентябрдаги далолатномаси, “Building Servis Group” МЧЖнинг 2022 йил 15-августдаги далолатномаси, “Фарғона Изланиш Ихтиро Технология” МЧЖнинг 2022 йил 22-августдаги далолатномаси, М.Аувезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети қошидаги “Қурилиш материаллари, қурилиш ва архитектура” илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 20-июндаги далолатномаси, Қувасой шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2022 йил 10-октябрдаги далолатномаси). 
Натижада цемент чангини тозалаш самарадорлигини 4,6 % ошириш, совутиш учун сарфланадиган энергия миқдорини 2 баробарга камайтириш ҳамда кунлик 30-50 тонна ушлаб қолинган чангни қайта ишлаб чиқаришга қўшиб юбориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish