Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсумова Донохон Камоловнанинг 
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ОИВ инфекцияси фонида сурункали гастродуоденал касалликларнинг эпидемиологияси, хавф омиллари, клиник кўринишлари  ва профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари“ 14.00.43 – Профилактик тиббиёт; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3099.
Илмий раҳбарлар: Салохиддинов Зухриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамасалиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD 04/04.03.2022. Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ юқтирган шахслар популяциясида сурункали гастродуоденал касалликларнинг ривожланиши ва клиник кечишининг эпидемиологик жиҳатларини ўрганиш ҳамда ушбу патологияларни самарали олдини олиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:        
ОИВ юқтирган шахслар популяциясида илк марта сурункали гастродуоденал касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олишнинг эпидемиологик жиҳатлари аниқланган;
илк бор ОИВ юқтирган аҳолида сурункали гастродуоденал касалликларнинг устувор/аҳамиятли хавф омиллари текширилган ва ажратиб олинган. ОИВ инфекцияси фонида сурункали гастродуоденал касалликлар клиник кўринишлари ва кечишининг хусусиятлари биринчи марта аниқланган;
ОИВ билан касалланган шахслар популяциясида сурункали гастродуоденал касалликлар ривожланиши ва кечишининг юқумли бўлмаган касалликлар хатар омиллари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
Фарғона водийси ОИВ билан касалланган аҳолисида сурункали гастродуоденал касалликларнинг эрта аниқлаш ва олдини олиш самарадорлигининг скрининг алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ОИВ инфекция фонида сурункали гастродуоденал касалликларнинг скрининги, эрта  ташхиси ва минтақавий жиҳатларини яхшилаш бўйича диссертация тадқиқотининг натижалари асосида:
ОИВ ассоциациялашган гастродуоденал касалликларни барвақт ташхислаш ва профилактикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “ОИВ ассоциациялашган гастродуоденал касалликларни барвақт ташхислаш ва профилактикасини такомиллаштиришнинг скрининг жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 8н-з/373-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиянома сурункали гастродуоденал касалликларнинг хавф омилларини барвақт аниқлашнинг эпидемиологик жиҳатлари ва клиник кўринишлар мониторингини мақбуллаштириш, асоратлар частотасини кескин камайтириш имконини берган;
ОИВ инфекцияси фонида сурункали гастродуоденал касалликларнинг эпидемиологияси, хавф омиллари, клиник кўринишлари  ва профилактикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Наманган шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси  ва Фарғона 1-сон кўп тармоқли поликлиникасининг амалий фаолиятига жорий этилди, бу алгоритмлар ОИВ инфекцияси фонида ГДКни кеч ташхислаш ҳолларини 90% гача камайтириш имконини берди ва даволашнинг ижобий натижалари улушини 80 дан 85% гача оширишни таъминлади (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги № 08-02865 сонли маълумотномаси). Натижада сурункали гастродуоденал касалликларнинг хавф омилларини барвақт аниқлаш ва ушбу патологияларнинг ОИВ инфекцияси фонидаги касалликлар қўзғалишлари хавфини камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish