Sayt test rejimida ishlamoqda

Алибеков Шерзодбек Озодбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ билан касалланганлар орасида терапевтик континуум хавф омилларининг эпидемиологияси ва профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт ва 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3097.
Илмий раҳбарлар: Салохиддинов Зухриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мамасолиев Нематжон Солиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/04.03.2022Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Сайдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, дотцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ билан зарарланган популяция орасида  терапевтик континуумнинг хавф омилларининг эпидемиологик ўзига хослигини ва профилактикасини ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ОИВ инфекцияси билан касалланган аҳоли орасида терапевтик континуумнинг хулқ-атвор хавф омилларини шаклланишининг ва олдини олишнинг эпидемиологик хусусиятлари аниқланган; 
Андижон вилояти шароитида бир вақтда ОИВ ва терапевтик континуум ривожланишига таъсир қилувчи ассоциал хавф омилларининг эпидемиологик хусусиятлари аниқланган;
Андижон вилоятида ОИВ билан касалланган аҳолида терапевтик континуумнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатадиган нисбатан муҳим хавф омиллари ажратиш асосланган;
терапевтик континуумнинг хавф омилларини ўзаро тарқалиш частотасидаги фарқлар таҳлил қилинган ва Фаргона водийси ОИВ билан касалланган аҳоли ўртасида терапевтик континуум ривожланишининг минтақавий хусусиятларини хисобга олган холда, хавф омилларини эрта профилактикаси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ОИВ билан касалланган популяцияда терапевтик континуумнинг хавф омилларини олдини олиш усуллари ва дастурларини оптималлаштириш бўйича диссертация тадқиқоти натижаларига кўра:
ОИВ билан касалланганлар орасида терапевтик континуумнинг хавф омиллари профилактикаси  бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “ОИВ билан касалланганлар орасида терапевтик континуумнинг хавф омилларининг ўрганиш ва профилактикасини оптималлаштиришга янгича ёндашувлар” услубий тавсиянома ишлаб чиқилган. (Фарғона водийси аҳолиси мисолида) (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 8н-з/372 сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиянома терапевтик континуумнинг хавф омилларини ўрганишга эпидемиологик ёндашувларни оптималлаштириш, ОИВ билан касалланган одамларда уларни бартараф қилиш усулларини такомиллаштириш ва иккиламчи касалликлар билан боғлиқ асоратларни камайтириш имконини берган.
ОИВ билан касалланганлар орасида терапевтик континуум хавф омилларининг эпидемиологияси ва профилактикасининг ўзига хос хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Наманган шаҳар 3-кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Фарғона шаҳар 1-кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалий фаолиятига жорий этилган. (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 февралдаги  08-0297-сон маълумотномаси). ОИВ билан касалланган аҳолида терапевтик континуумнинг хавф омилларини эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмлар терапевтик континуумнинг хавф омилларини кеч аниқланишини 80% гача камайтириши билан, ижобий даволаш натижаларнинг улуши 80% дан 85% гача ўсишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish