Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайидов Рустамбек Aбдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.ПҳД/Ю422.
Илмий раҳбар: Хакимов Рахим Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/30.12.2019.Ю.22.02.
Расмий оппонентлар: Aхмедшайева Мавлуда Aхатовна, юридик фанлар доктори, профессор; Машкуров Ғайрат Aбдужалилович, юридик фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий асослари нечоғлик мукаммал екани ва қандай ижро етилишига боғлиқлиги, шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил етиш ва таъминлашга доир ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамлаш асослаб берилган;
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш нуқтайи назаридан, ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифалари сифатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ягона амалиётини жорий етиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини таъминлаш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлигини таъминлаш кабиларни ҳам белгилаш исботлаб берилган; 
Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро етилиши мониторингини ўтказиши ва ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ваколатини белгилаш асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик бошқармасининг Вазирлар Маҳкамасининг қонунлар лойиҳалари ва қонунларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, Aдлия вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг қилиш функсиясини қонунчиликда мустаҳкамлаш асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил етиш ва таъминлашга доир ваколатларини қонунда мустаҳкамлашга доир таклифларидан 
2021-йил 20-апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 
11-майдаги 06/1–05/2437–сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро етишга доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштириш ҳамда йўналтиришга оид ваколатларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ҳуқуқий мониторингнинг асосий вазифаларини белгилаш бўйича таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-ноябрдаги “Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4505-сон қарорининг 
2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 6-декабрдаги 
12/21-51-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳуқуқий мониторинг институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Aдлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат бошқаруви органлари томонидан ижро етилиши мониторинг қилиш ваколатини белгилаш тўғрисидаги таклифлардан 2021-йил 20-апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 50-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 11-майдаги 06/1–05/2437–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Aдлия вазирлигининг ҳуқуқий мониторингни амалга оширишдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Вазирлар Маҳкамасининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг қилиш функсиясини қонунчиликда мустаҳкамлашга оид таклифларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 12-мартдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 6-декабрдаги 12/21-51-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ижросини ташкил етишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish