Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Камолиддин Шухратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр энергия етказиб берувчи-истеъмолчи” тизими самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/T475.
Илмий маслаҳатчи: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти хузуридаги DSC.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар: 
Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, доцент;
Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор; 
Саъдуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: “UzAssystem” Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси маъсулияти чекланган жамияти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Электр энергия етказиб берувчи-истеъмолчи» тизимида табақалаштирилган тарифларни қўллаш эвазига энергетик самарадорликни ошириш имкониятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергия истеъмолида вақт бўйича табақалаштирилган тарифларни қўллаш орқали «электр энергия етказиб берувчи-истеъмолчи» тизимининг эрталабки ва кечки «тиғиз» даврларидаги нагрузкаларини пасайтириш имконияти асосланган;
«электр энергия етказиб берувчи-истеъмолчи» тизимининг тунги рағбатлантирилган даврларидаги электр энергияси истеъмолини ошириш ҳисобига электр энергияси учун харажатларни камайтириш имконияти аниқланган;
подстанцияга уланган истеъмолчиларнинг суткалик эллектр энергияси истеъмолини кузатиш имконини берувчи алгоритм вақт бўйича табақалаштирилган тариф даврларидаги истеъмол маълумотлари асосида ишлаб чиқилган;
«электр энергия етказиб берувчи-истеъмолчи» тизимига уланган барча истеъмолчиларнинг вақт бўйича табақалаштирилган тариф даврларидаги истеъмолини кузатиш имконини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Саноат корхоналарида вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизимини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эрталабки ва кечки «тиғиз» даврлардаги нагрузкани тушириш усули «Agromir» МЧЖ ҚКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги № 07/23-04/2042-сонли  маълумотномаси). Натижада йиллик электр энергиясини 109200 кВт∙соат (яъни, 2%)га, истеъмол ҳаражатларини эса 540 540 000 (беш юз қирқ миллион беш юз қирқ минг) сўм миқдорида тежашга эришилган;
электр энергия истеъмолида жорий этилган вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан «O’Z HANWOO» МЧЖ ҚКда самарали фойдаланиш эвазига электр энергетика тизимида мавжуд подстанциялар нагрузкаларини пасайтириш имконияти яратилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил 28 сентябрдаги 01-04-28/3563-сонли  маълумотномаси). Натижада корхона бир йилда 148464 кВт∙соат (яъни, 4,6%) электр энергияси истеъмолини тежашга ва тунги рағбатлантирилган даврларда истеъмолни амалга ошириш эвазига умумий хисобда 238 833 000 (икки юз ўттиз саккиз миллион саккиз юз ўттиз уч минг) сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
регрессион таҳлил фойдаланиб, электр энергияси истеъмол кўрсатгичлари таҳлили бўйича вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизими қийматларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил 28 сентябрдаги 01-04-28/3563-сонли  маълумотномаси). Натижада «O’Z AUTO AUSTEM»  МЧЖ ҚК бир йилда 146520 кВт∙соат (яъни, 2,7%) электр энергияси истеъмолини тежашга ва тунги рағбатлантирилган даврларга ўтказиш эвазига умумий хисобда 220 428 000 (икки юз йигирма миллион тўрт юз йигирма саккиз минг) сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
«электр энергияси етказиб берувчи-истеъмолчи» тизими самарадорлигини ошириш мақсадида вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизими даврларида электр энергияси истеъмолини подстанциядан туриб мониторинг қилиш имконияти яратилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 2022 йил 28 сентябрдаги 01-04-28/3563-сонли маълумотномаси). Натижада 220/35/10 кВ «Бобур» подстанциясига сутканинг даврларида тушадиган нагрузкаларни ва подстанцияга уланган барча истеъмолчиларнинг сутка давомидаги электр энергияси истеъмол кўрсаткичларини кузатиш имконияти яратилган;
Чуст эркин иқтисодий ҳудудида жойлашаган металл прокатини ишлаб чиқарувчи корхонанинг электр энергияси истеъмоли қарийб туман маиший истеъмолчиларининг улуши билан бир хил ҳисобланади. Корхонада вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизимининг тунги рағбатлантирилган даврларида электр энергияси истеъмолини амалга ошириш ҳисобига кундузги даврларда маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини қондириш механизмлари жорий этилган. (республика «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2022 йил 25 августдаги 01-03-09/994 сонли маълумотномаси ва «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 2022 йил 16 июл АК 35-03/23 27-сонли  маълумотномаси). Натижада металл прокатини ишлаб чиқарувчи корхонада электр энергияси истеъмолини меъёрлаш муайян ишлаб чиқариш шароитлари учун маҳсулот бирлигига зарур бўлган электр энергиясини истеъмол қилишни аниқлашга, шунингдек, бутун корхона ва технологик жараёнлар бўйича электр энергияси истеъмоли нормаларини ишлаб чиқиш ва электр энергияси истеъмолида тармоқ истеъмолчиларининг талабидан келиб чиқиб корхонада сутканинг тунги даврлари истеъмолни амалга ошириш эвазига бир йилда 262836 кВт∙соат электр энергия тежаши кутилади ҳамда вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан тўғри фойдаланиш эвазига кутилаётган натижа суммаси 7210736 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish