Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Хилола Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Иқт1063.
Илмий раҳбар: Aбдураҳманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.И.16.02 
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Нематов Инатилло Убайдуллайевич.
Йетакчи ташкилот: Тошкент Молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра “бошқарув” тушунчаси ташқи муҳит талабларига мос равишда иқтисодиёт субъектлари фаолиятини ташкил етиш, олиб бориш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият тури, “бошқарув тизими” тушунчаси ташқи муҳит талаблари доирасида фаолиятни ташкил етиш, олиб бориш ва ривожлантириш бўйича функсионал стратегиялар, сиёсатлар ва процедуралар жамламаси сифатида бошқарув ҳамда бошқарув тизимининг мақсади, функсиялари ва ташқи муҳит талабларига мувофиқлигини аниқ белгилаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
корпоратив бошқарув тизимида олий бошқарув органи ҳисобланувчи кузатув Кенгаши таркибида стратегик назоратга оид функсионал вазифаларни бажаришга масъул бўлган махсус орган сифатида ОТМ ташкилий тузилмаси таркибида кузатув Кенгашига ҳисобдор бўлган “Стратегик прогнозлаш ва ривожлантириш” бошқармасини ташкил етиш таклифи асосланган;
молиявий мустақиллик асосида фаолият юритувчи давлат олий таълим муассасалари кузатув кенгашлари асосий ваколатлари доирасига инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини мустақил белгилашни киритиш орқали таълим хизматларини кўрсатиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил етиш борасидаги функсионал вазифани самарали амалга оширилишини таъминлаш асосланган; 
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни самарали бошқариш орқали даромад ўзгаришига таъсир етувчи омилларнинг економетрик модели асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида замонавий бошқарув тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “бошқарув” тушунчасининг ташқи муҳит талабларига мос равишда иқтисодиёт субъектлари фаолиятини ташкил етиш, олиб бориш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият тури, “бошқарув тизими” тушунчасининг ташқи муҳит талаблари доирасида фаолиятни ташкил етиш, олиб бориш ва ривожлантириш бўйича функсионал стратегиялар, сиёсатлар ва процедуралар жамламаси сифатида бошқарув ҳамда бошқарув тизимининг мақсади, функсиялари ва ташқи муҳит талабларига мувофиқлигини аниқ белгилаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган таърифлари “Инвестиция лойиҳаларини бошқариш” номли ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи). Мазкур такомиллаштирилган таърифларнинг ўқув жараёнига жорий етилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида бошқарув ҳамда бошқарув тизимининг мақсади, функсиялари ва ташқи муҳит талабларига мувофиқлиги бўйича назарий билимини чуқурлаштириш ҳамда амалий малака даражасини ошириш имкони яратилган; 
корпоратив бошқарув тизимида олий бошқарув органи ҳисобланувчи кузатув Кенгаши таркибида стратегик назоратга оид функсионал вазифаларни бажаришга масъул бўлган махсус орган сифатида ОТМ ташкилий тузилмаси таркибида кузатув Кенгашига ҳисобдор бўлган “Стратегик прогнозлаш ва ривожлантириш” бошқармасини ташкил етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Олий таълим муассасалари бошқарув тизими ва молиявий мустақиллигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-февралдаги 89-02-63-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида олий таълим муассасаларининг кузатув Кенгаши таркибини такомиллаштириш орқали стратегик ривожланиш мақсадлари, йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, самарали мониторинг тизимини йўлга қўйиш имконини яратган;
молиявий мустақиллик асосида фаолият юритувчи давлат олий таълим муассасалари кузатув кенгашлари асосий ваколатлари доирасига инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини мустақил белгилашни киритиш орқали таълим хизматларини кўрсатиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил етиш борасидаги функсионал вазифани самарали амалга оширилишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 6-бандида еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 14-февралдаги 89-02-63-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида олий таълим муассасалари кузатув кенгашлари томонидан инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини мустақил белгилаш орқали таълим хизматларини кўрсатиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини ташкил етишнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш имкони яратилган; 
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни самарали бошқариш орқали даромад ўзгаришига таъсир етувчи омилларнинг економетрик модели асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Олий таълим муассасалари бошқарув тизими ва молиявий мустақиллигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 14-февралдаги 89-02-63-сонли маълумотномаси). 
Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида республикадаги олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни самарали бошқариш орқали даромад ўзгаришига таъсир етувчи омилларнинг прогноз кўрсаткичлари воситасида узоқ муддатга мўлжалланган асосий фаолият параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish