Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулмухамедова Барнохон Абдуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тўқимачилик материалларидан иссиқлик сақловчи мажмуасини тадқиқ қилиш ва яратиш” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2017.1.PhD/T115  
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Авазов Комил Рахматович техника фанлари доктор наук  доцент, Ахмедов Акмал техника фанлари номзоди катта илмий ходим.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқлик материаллари бўлган маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш имконини берувчи иккиламчи тўлдирувчи чиқиндиларини қўллаш орқали иссиқликдан ҳимоя қилувчи рационал пакетларни шакллантириш усулини ва хусусиятларини самарали инструментал услубини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
        пакетнинг ҳажмли шакли барқарорлигини яхшилаш мақсадида мустаҳкамланган тузилишга эга тўқимачилик материаллари ва иккиламчи чиқиндиларни қўллаш орқали пакетни шакллантириш усули ишлаб чиқилган;
        иссиқлик сақловчи пакет самарадорлигини таъминлаш, жумладан эксплуатация жараёни ва унга таъсир этувчи ташқи омиллар хисобига физик-механик ва геометрик параметрларини ўзгаришини хисобга олувчи  боғланиш коэффициенти таклиф этилган;
        илк бор маҳсулот пакетларининг термофизик хусусиятларини аниқлаш учун махсулотни эксплуатация жараёнини реал холатга яқинлаштириш мақсадида аэродинамик шароитда ишловчи экспериментал қурилма яратилган;
        кўп қатламли пакетларнинг иссиқликдан ҳимоя қилиш хусусиятларини белгиловчи хаво ўтказувчанлик, нисбий намлик, пакет қалинлиги каби кўрсатгичларни автоматлаштирилган тарзда ўлчаш алгоритми ва воситалари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик материалларидан иссиқлик сақловчи мажмуасини тадқиқ қилиш ва яратиш бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
деформацияланган материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлигини аниқлашга мўлжалланган фойдали модел учун патент билан химояланган такомиллаштирилган қурилмаси ва иссиқлик сақловчи маҳсулотлар учун мустахкамлашган тузулишга эга бўлган матодан яратилган янги кўп қатламли пакет «Afraсiyob djins textile» МЧЖ корхонасида жорий этилди (“O'zbekiston paxta-to'qimachilik klasterlari” уюшмасининг 27 февраль 2023 йилдаги 02/22-183-сонли маълумотномаси). Натижада яратилган иссиқлик сақловчи мажмуаларни хусусиятларини аниқлашнинг тезкорлиги туфайли самарадорлик 16% га ва мажмуа қобиғи учун мустахкамланган тузилишли матони  ишлаб чиқаришга жорий этилиши хомашё харажатларини камайтириб, меҳнат унумдорлигини 5% га ошириш имконини берди, шу билан бирга янги таркибдаги иссиқлик сақлаш мажмуасини амалиётга жорий этиш ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархини импорт қилинадиган шу каби маҳсулотларга нисбатан 19,4% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish