Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Миркомил Рустам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани қайта ишлаш ускуналаридан ажралаётган чанг таркибини фракцияларга ажратиб тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.2.PhD/T2913
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Термиз муҳандислик-технология институти”
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбанбаев Элёр Бахтиярович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани дастлабки ишлаш жараёнидан чиқаётган чангли ҳавони фракцияларга ажратиб тозалаш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани дастлабки ишлаш технологиясидан ажралаётган чангли ҳавони ЦП-3 м3/с ли циклоннинг цилиндрик қисмига айлана узунлиги бўйлаб икки дона УЦВ-1,5 м3/с ли циклонларни ўрнатиш билан чангларни фракцияларга ажратиб тозалашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
чангли маҳсулотнинг циклон сирти бўйлаб ҳаракати ўзгармас бурчак тезлик таъсирида даврий ҳаракат амалга оширилади циклон сирти юзадан толаларни ажратиб олиш назарий таҳлил қилинган ва циклоннинг юзаси бўйлаб чанг маҳсулотларнинг нормал босим кучи аниқланган;
чангли маҳсулотнинг циклон сирти бўйлаб ҳаракати ўзгармас бурчак тезлик таъсирида даврий ҳаракат амалга оширилади циклон сирти юзадан толаларни ажратиб олишдаги ҳаракат тенгламаси аниқланган;
пахта чангини фракцияларга ажратиш учун УЦВ-1,5 циклонларини жойлаштириш масофасини ва циклонга киришдаги ҳаво тезлигини кўп омилли тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш корхонасидан чиқаётган чангли чиқиндиларни тозалаш ва толали материалларни йўқолишини олдини оладиган техника ва технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
чанг ҳавони фракцияларга ажратиб тозаловчи ускунани Сурхондарё вилояти, Музрабод тумани, “Музрабод-Инденим кластер” МЧЖ корхонасида жорий этилди (Пахта тўқимачилик кластерлари уюшмаси  13.02.2023 йилдаги 02/22-64 рақамли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган чангни тутиш циклон қурилмасида 30 минут давомида ажратиб олинган толали материаллар миқдори 514 гр.ни ташкил этиб, циклонларнинг атмосферага чиқариш туйнугидан жами 70 гр. миқдорда толали материал йиғиб олинди, тозалаш самарадорлиги 87,2 % ни ташкил этиб, амалдаги циклондан 16,7 % га ортиқлиги аниқланди. Циклонда йиғиб олинган толали материал бўйича ҳам амалдагисига нисбатан 99 гр. га ортиқлиги аниқланди. Такомиллаштирилган циклонда чангли чиқиндиларни фракцияга ажратиб толали материалларни 19-23% га кўпроқ йиғишга ва корхона атроф мухит экологик холатини яхшиланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish