Турдибойев Обиджон Aбдумалик ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон флорасида Салвиа Л. туркуми турлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Б726.
Илмий раҳбар: Хасанов Фурқат Орунбайевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, ДСc.02/30.12.2019.Б.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Есанов Ҳусниддин Қурбонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида Салвиа Л. туркуми турларининг таксономик таркиби, морфологияси ва географик тарқалишини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Ўзбекистон флорасида Салвиа туркуми 9 сексия ва 4 осттуркумга кирувчи 25 турни ўз ичига олганлиги аниқланди, турларни аниқлаш учун иккита калит яратилган: биринчиси умумий, вегетатив ва генератив белгиларга, иккинчиси турларнинг барглари морфологиясига асосланган;
2 та янги сексия Салвиа сеcт. Ҳолочилус (Побед.) Сенников ва сеcт. Одонтҳочилус (Побед.) Сенников комбинацияси яратилди;
Салвиа десерта Счангин ех Ледеб., С. абротаноидес (Кар.) Сйцма, С. балдшуаниcа Липскй, С. бучариcа Попов, С. траутветтерии Регел неотипификацияси ва лектотипификацияси амалга оширилди;
вегетатив ва генератив органларини ўрганиш натижасида туркумнинг Ўрта Осиё ендем Согдоспҳаcе Камелин & Макҳм. сексияси турларида 4-тип чангчи тузилиши ва олти бурчакли поя аниқланди ва тавсифланди;
Ўзбекистонда тарқалган турлар ареалини таҳлили натижасида, Тожикистон флораси учун С. ариана Ҳедге ва С. тиансчаниcа Макҳм., Қозоғистон флораси учун С. спиноса Л. ва С. вертиcиллата Л. киритилди, шунингдек, илк бор Ўзбекистонда 25 турнинг флорада тарқалишини кўрсатувчи ГAТ хариталари яратилди;
Ўзбекистон Қизил китобига киритилган С. инсигнис Кудр. (2 та), С. тиансчаниcа Макҳм.
(1 та), С. королкоwии Регел & Счмалҳ. (1 та) турларининг янги ўсиш жойлари аниқланди, шунингдек Ўзбекистон Қизил китобининг кейинги нашри учун Табиатни Муҳофаза Қилиш Халқаро Иттифоқи (ИУCН) тоифалари бўйича 6 тур баҳоланди.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон флорасида тарқалган Салвиа турларини таксономик, морфологик ва географик ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
Қизил китобга киритилган С. королкоwии Регел & Счмалҳ. турининг 125 та гербарий намуналари асосидаги маълумотлар базаси Биохилма-хиллик тўғрисидаги глобал маълумотлар тизимига (www.гбиф.орг, ГБИФ) киритилган (Глобал биохилма-хиллик маълумотлар базаси сертификати, www.гбиф.орг, 2023-йил 12-январдаги гувоҳномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудидаги
С. королкоwии жойлашуви ҳақидаги маълумотларни халқаро миқиёсида фойдаланиш имконини берган.
Тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Ғарбий Тиёншоннинг камёб ендемиги С. королкоwии ВУ (Вулнерабле C1+2а(и)) мақоми билан ИУCН Қизил рўйхатига киритилган (ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиес/217557065/217845322); Натижада С. королкоwии популяцияларини баҳолаш ва сақлаб қолиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон флорасидаги Салвиа туркумининг 2 осттуркуми – Маcроспҳаcе Побед., Санглакиа Побед., 6 сексияси – Ҳолочилус (Побед.) Сенников, Одонтҳочилус (Побед.) Сенников, Маcроcалйх Побед., Еуперовскиа Кудр., Ҳолопҳйллум Кудр., Санглакиа (Побед.) Макҳм. тўғрисидаги маълумотлар Халқаро ўсимлик номлари индекси маълумотлар базасига жорий етилган (Интернатионал Плант Намес Индех, www.ипни.орг, 2023-йил 12-январдаги гувоҳномаси). Натижада 1936-, 1954-,1980-, 2022-йилларда чоп етилган Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда тарқалган туркум таксонлари ҳақидаги маълумотлар халқаро таксономик маълумотлар базаларига киритилган, билим ва изланишларимизни янада чуқурлаштириш имконини берган;
Ўзбекистон флорасидаги Салвиа туркумига мансуб 18 турининг 450 га яқин гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий фондига тақдим етилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 9-январдаги 4/1255-46-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ва ендемик турларнинг янги гербарий намуналари ТAСҲнинг Ўрта Осиё бўлими коллексиясини сезиларли даражада кенгайтирган. Ўзбекистон флорасининг ахборот-таҳлилий тизимига таксономия, турлар номенклатураси, екогеография ва ГAТ асосидаги нуқта хариталари бўйича янги маълумотлар киритилган.