Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудларининг молиявий-инвестицион фаоллигини оширишда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш масалалари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Iqt183. 
Илмий маслаҳатчи: - Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкeнт молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларнинг молиявий-инвестицион фаоллигини оширишда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда молиявий преференцияларни инвестиция субсидияси (солиқ ва божхона имтиёзлари) тарзида бериш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудудларнинг молиявий-инвестицион фаоллигини оширишда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида экспорт-импорт товарлари нархини асоссиз ошириш (камайтириш) ҳолатларини аниқлашда божхона қийматини транзакция баҳоси орқали ҳисоблаш таклиф этилган; 
қиймати 5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини инфратузилмавий лойиҳа сифатида лойиҳа олди ҳужжатларини техник-иқтисодий экспертизадан ўтказиш таклиф этилган;
ҳудудларда инвестиция дастури асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда пул оқимларини дисконтлаш усулига асосланган мониторинг ўрнатиш зарурлиги асосланган;
ҳудудларнинг инвестицион фаоллигини ошириш орқали иқтисодий ривожланишга эришишда  иқтисодий  хавфсизликни таъминлашнинг ЯИМга нисбатан, ялпи  худудий махсулотнинг йиллик ўсиши индикатори бўйича 5,5 ва инфляция даражаси индикатори бўйича 6 фоиз миқдорида   чегаравий қийматини белгилаш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг  молиявий-инвестицион фаоллигини оширишда  иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда молиявий преференцияларни инвестиция субсидияси (солиқ ва божхона имтиёзлари) тарзида бериш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сон “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 4 январдаги 05-10/4-сон маълумотномаси). Натижада инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун имтиёз ҳамда преференцияларни қўллаш механизми такомиллаштирилган;
 ҳудудларнинг молиявий-инвестицион фаоллигини оширишда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида экспорт-импорт товарлари нархини асоссиз ошириш (камайтириш) ҳолатларини аниқлашда божхона қийматини транзакция баҳоси орқали ҳисоблаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон “Ўзбекистон Республикаси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролигини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Йўл харита”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 26 январдаги 3-182-23-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, давлат божхона қўмитаси томонидан экспорт-импорт товарлари нархини асоссиз ошириш (камайтириш) ҳолатларини аниқ ва ишончли шакллантириш имкониятини яратишга хизмaт қилгaн;  
қиймати 5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини инфратузилмавий лойиҳа сифатида лойиҳа олди ҳужжатларини техник-иқтисодий экспертизадан ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон “Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 07/32/3322-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат ташқи қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс экспертиза қилиш асосида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ молиявий-инвестиция фаолиятнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилган; 
ҳудудларда инвестиция дастури асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда пул оқимларини дисконтлаш усулига асосланган мониторинг ўрнатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 5 июлдаги 
“Ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда муҳокама қилишда сенаторларнинг иштирокини кучайтириш тўғрисида”ги ҚҚ-380-IV-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 4 январдаги 05-10/4-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда инвестиция дастурлари бажарилишига объектив баҳо бериб бориш таъсирчан механизми яратилган;
ҳудудларнинг инвестицион фаоллигини ошириш орқали иқтисодий ривожланишга эришишда  иқтисодий  хавфсизликни таъминлашнинг ЯИМга нисбатан, ялпи  худудий махсулотнинг йиллик ўсиши индикатори бўйича5,5 ва инфляция даражаси индикатори бўйича 6 фоиз миқдорида   чегаравий қийматини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган “Ҳудудларда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини мониторинг қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 07/32/3322-сон  маълумотномаси). Натижада, ҳудудларнинг иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолаш ва уларни тaҳлил қилиш имконияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish