Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойдадаев Даврон Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Олий таълим муассасаси бошқарув тизимида иқтисодий диагностика ва унинг амал қилиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Иқт1389.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.СҲ., илмий даражаси ва унвони: Сотволдиев Нодирбек Журабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.И.60.03
Расмий оппонентлар Муминова Елнорахон Aбдукаримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Aбдуллаев Баходир Aбдугаффарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасасини бошқаришда иқтисодий диагностиканинг амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларини самарали бошқаришда истиқболда олий таълим муассасаларининг рейтинги ва ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаси иқтисодий барқарорлигини таъминлашда талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бироқ тегишли йўналиш бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш таклифи асосланган;
инновацион тадбиркорлик субъектларига уларнинг буюртмалари асосида олий таълим ташкилоти томонидан янги лойиҳаларни молиялаштириш учун ваучерлар тақдим етиш таклифи ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари қувватидан самарали фойдаланиш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳисобига муҳандислик-техник таълим йўналишларида тахсил олаётган талабалар улуши кўрсаткичининг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси бошқарув тизимида иқтисодий диагностика ва унинг амал қилиш механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
олий таълим муассасаларини самарали бошқаришда истиқболда олий таълим муассасаларининг рейтинги ва ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 3/19-2/02-13-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етилиши натижасида бошқарув жараёнига таъсир етувчи иқтисодий-молиявий омилларни комплекс баҳолаш ҳисобига тўлов-контракт суммаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали олий таълим муассасаларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имконияти яратилган; 
олий таълим муассасаси иқтисодий барқарорлигини таъминлашда талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бироқ тегишли йўналиш бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 3/19-2/02-13-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида академ ва молиявий мустақиллик ҳисобига тўлов-контракт қийматини белгилаш бўйича бошқарув қарорлари самарадорлигини оширишга еришилган;
инновацион тадбиркорлик субъектларига уларнинг буюртмалари асосида олий таълим ташкилоти томонидан янги лойиҳаларни молиялаштириш учун ваучерлар тақдим етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сон «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 3/19-2/02-13-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни жорий қилиш орқали олий таълим муассасаларини иқтисодий диагностика натижаларига мувофиқ ривожлантириш бўйича стратегик режалаштиришни қўллаш ҳамда инновацион тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳисобига иқтисодий салоҳият самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасалари қувватидан самарали фойдаланиш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳисобига муҳандислик-техник таълим йўналишларида тахсил олаётган талабалар улуши кўрсаткичининг 2026 йилга қадар прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 3/19-2/02-13-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий етилиши асосида олий таълим муассасаларида бошқарувни ташкилий-иқтисодий механизмини тўлақонли баҳолаш ҳисобига таълим муассасаларида ресурсларнинг тақсимланиши, улардан самарали фойдаланиш ва сифат кўрсаткичларини оширишга ҳамда иқтисодий-молиявий барқарорликни таъминлашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish