Sayt test rejimida ishlamoqda

Палуанов Бахтияр Аралбаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта-тўқимачилик кластерларида тойланмаган толалардан ип йигиришнинг технологик параметрларини асослаш”                                 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.3.PhD/Т3173
Илмий раҳбар: Пирматов Абдумалик, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Эркинов Зокиржон Эркинбой ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта-тўқимачилик кластерларида тойланмаган толалардан ип йигириш тизимининг технологик параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани дастлабки ишлашда тойлаш ва ип йигиришда титиш жараёнларини қисқартириш асосида “тойланмаган толалардан уйғунлашган тизимда ип йигириш технологияси” ишлаб чиқилган;
Cleаnomаt тизимидаги  тола тозалаш машинасида арра тиш олд қиррасида толаларнинг ҳаракат тенгламаси олинган ва тойланмаган толаларнинг тойланган толаларга нисбатан арра тишлардан тезроқ ажралишини назарий динамик модел асосида аниқланган;
тойланган ва тойланмаган толаларни тозалашда титилмаган толалар тутамчаларининг сони, ҳар бир тутамча ҳажми ва массаси ўрганилиб, тойланмаган толалар учун тозалаш машинасининг технологик параметрлари асосланган;
тойланмаган толалардан уйғунлашган ип йигириш тизимининг технологик параметрлари асосланган ва ҳалқали усулда Ne 32/1 ипни йигиришнинг  технологик режими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани дастлабки ишлашда тойлаш, йигиришда титиш  ўтимларни қисқартириш асосида тойланмаган толалардан уйғунлашган тизимда ип йигириш технологиясида ишлаб чиқариш шароитида ўтказилган тажриба натижалари асосида:
тойланмаган толалардан уйғунлашган тизимда ип йигириш технологияси учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти (FAP 02065, “Чигитли пахтадан ип йигиришнинг поток линияси” 2022 й) олинган. Натижада олинадиган ипнинг узилиш кучини оширишга имконият яратилган;
тойланмаган толалардан уйғунлашган тизимда ип йигириш технологияси   “Bo`ston Mega Tekstil”  МЧЖ ва “Real Tex Tashkent” МЧЖ корхоналарида  жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил  9 январдаги                03/25-53-сонли маълумотномаси). Натижада тажриба варианти ипи корхона варианти ипидан узулиш кучи (Rkm) кўрсаткичи бўйича 10,88 % га пишиқ эканлиги аниқланган, тайёр мақсулотнинг чиқиш миқдори меъёр буйича корхона вариантида 86,89%  бўлиб, тажриба вариантида 88,03%  ни ташкил этилганг, яъни ип чиқиши 1,14% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish