Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбарова Шахнозахон Мирвохитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда инновация жараёнлари ривожланиши шароитида кичик бизнеснинг експорт салоҳиятини ошириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4/ПҳД/лқт1481. 
Илмий раҳбар: Турсунходжайев Марат Лутфуллайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.1.16.02.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент давлат техника университети”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: инновация жараёнларининг ривожланиши шароитида кичик бизнеснинг експорт салохиятини ошириш ва таркибини диверсификациялашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари експортини қўллаб-қувватлашнинг изчил чора-тадбирлари мажмуини експорт салоҳиятининг тўртта даражасининг балл бўйича баҳолаш чегаралари [0% ≤ ЕСД1≥ 50%; 51% ≤ ЕСД2 ≥ 90%; 91% ≤ ЕСД3> 100%; ЕСД4 = 100%] кесимида амалга ошириш асосланган;
кичик бизнеснинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда инновация жараёнларини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми иқтисодиёт тармоқлар кесимида експорт ва инновация жараёнларини ўзаро мувофиқ ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнеснинг експорт салоҳиятини ошириш омили бўлган инновация фаолияти, инновация инфратузилмасини ривожлантириш, технологиялар трансфери учун шароит яратиш, инновация маҳсулотларига бўлган талабни рағбатлантириш самарадорлигини кичик бизнес субъектларининг инновацион жараёнларини ривожлантиришнинг тармоқ дастурлари орқали таъминлаш асослаб берилган;
Ўзбекистонда инновация жараёнларининг ривожланиши шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилувчи експорт ҳажми ва унга таъсир етувчи омилларнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Ўзбекистонда инновация жараёнлари ривожланиши шароитида кичик бизнеснинг експорт салоҳиятини оширишнинг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар асосида:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари експортини қўллаб-қувватлашнинг изчил чора-тадбирлари мажмуини експорт салоҳиятининг тўртта даражасини балл бўйича баҳолаш чегаралари [0%≤ЕСД1≥50%; 51% ≤ ЕСД2 ≥ 90%; 91%≤ЕСД3>100%; ЕСД4=100%] кесимида амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг кичик бизнес експорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш дастури лойиҳасини тайёрлашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1334-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида мамлакатимизнинг кичик бизнес субъектлари експорт салоҳиятини ривожлантириш имконияти яратилган;
кичик бизнеснинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлашда инновация жараёнларини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини иқтисодиёт тармоқлар кесимида експорт ва инновация жараёнларини ўзаро мувофиқ ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1334-сонли маълумотномаси). Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги Ф-5689-сонли фармойиши ҳамда “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 24 августдаги ПФ-6314-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган;
кичик бизнеснинг експорт салоҳиятини ошириш омили бўлган инновация фаолияти, инновация инфратузилмасини ривожлантириш, технологиялар трансфери учун шароит яратиш, инновация маҳсулотларига бўлган талабни рағбатлантириш самарадорлигини кичик бизнес субъектларининг инновацион жараёнларини ривожлантиришнинг тармоқ дастурлари орқали таъминлаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кичик бизнес субъектлари експорт салоҳиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1334-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида кичик бизнес субъектларининг инновацион жараёнларини ривожлантиришнинг тармоқ дастурлари асосида кичик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган експортбоп маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги таъминланган ва експорт қилиш фаолиятини йўлга қўйиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инновация жараёнларининг ривожланиши шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилувчи експорт ҳажми ва унга таъсир етувчи омилларнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кичик бизнес субъектлари експорт салоҳиятини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1334-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатда кичик бизнес субъектлари експорт салоҳиятини оширишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга еришилди ҳамда уларнинг амалга оширилиши кичик корхоналар експорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш стратегиясининг яратилиши ва қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг жадаллашувига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish