Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганова Зарофат Захидовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1594
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шарбат Зулфиқаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари масофавий банк хизматларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари устав капиталининг 15 фоиз улушини хорижий инвесторларга сотиш орқали ташқаридан замонавий корпоратив бошқарув ва масофавий банк хизматлари амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
онлайн муддатли омонат ва онлайн жамғарма депозитларни жорий этиш таклиф этилган ҳолда жамғарма депозит ҳажмини 10,2 фоизгача ошириш асосланган;
онлайн кредитлар беришда депозит ва кредитларнинг муддатига мос равишда дифференциация асосида фоиз белгилаш амалиётини қўллаш орқали банкларнинг онлайн кредит хизматлари жозибадорлигини ошириш асосланган;
онлайн муддатли ва жамғарма депозитининг улушини ошириш орқали банкнинг барқарор ресурслари ҳажмини кўпайтириш ва онлайн кредит хизматлари кўламини оширишнинг 2025 йилгача прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банкларида масофавий банк хизматларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари устав капиталининг 15 фоиз улушини хорижий инвесторларга сотиш орқали ташқаридан замонавий корпоратив бошқарув ва масофавий банк хизматлари амалиётини жорий этиш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йилга  мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 11 августдaги 07-08/4800-сoн мaълумoтнoмaси). Бунинг натижасида, тижорат банкининг молиявий ресурслари ҳажми ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга  ёки 83,8 млрд сўмга ортган ҳамда банкнинг банклараро рақобат бозоридаги ўрни мустаҳкамланган;
онлайн муддатли омонат ва онлайн жамғарма депозитларни жорий этиш таклиф этилган ҳолда жамғарма депозит ҳажмини 10,2 фоизгача ошириш бўйича таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан банкнинг 2022 йилга мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 11 августдaги 07-08/4800-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, банкнинг онлайн муддатли  омонатлари ҳажми  8,3 фоизга ошган ва онлайн жамғарма депозитлари ҳажми  эса 10,2 фоизга ортишига хизмат қилган.
онлайн кредитлар беришда депозит ва кредитларнинг муддатига мос равишда дифференциация асосида фоиз белгилаш амалиётини қўллаш орқали банкларнинг онлайн кредит хизматлари жозибадорлигини ошириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил учун «Кредит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 11 августдaги 07-08/4800-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада банк томонидан берилган онлайн кредитлар улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,6 фоизга ортиб, 85,6 млрд. сўмни ташкил этган;
онлайн муддатли ва жамғарма депозитининг улушини ошириш орқали банкнинг барқарор ресурслари ҳажмини кўпайтириш ва онлайн кредит хизматлари кўламини оширишнинг 2025 йилгача прогнози бўйича таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил учун «Кредит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2022 йил 11 августдaги 07-08/4800-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, банкнинг кредит сиёсати такомиллаштирилган, бизнес режа прогнози сценарийлари ишлаб чиқилган ва ўтган йилга нисбатан банк онлайн хизматлари 15 фоизга кўпайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish