Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаханова Нилуфар Усманджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Темир йўл транспорти фаолияти кўрсаткичларининг иқтисодий-статистик тадқиқи (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мисолида)”,
08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1581
Илмий раҳбар: Султанова Соня Махмудовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашева Шахло Турғуновна, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти иқтисодий фаолияти кўрсаткичларини статистик таҳлил қилиш, эконометрик моделларини тузиш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл транспорти фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича амалий фаолиятини комплекс статистик баҳолаш мақсадида сифат кўрсаткичларини қўшиш ҳисобига ҳисоб ва ҳисобот тизими такомиллаштирилган;  
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг асосий фаолиятини тавсифловчи ҳажм ва сифат кўрсаткичларининг кўп омилли статистик таҳлил этиш асосида 
компаниянинг синергетик самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланган;
темир йўл транспортида турли бирламчи ҳужжатлар, махсус кузатиш бирликлари, статистик кузатиш турлари, дастурлари, шунингдек статистик маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш усуллари қўлланилган ҳолда юк ва йўловчи ташишни жорий кузатувлари такомиллаштирилган; 
темир йўл транспорти компаниясининг эксплуатацион фаолияти, рентабелликни ошириш йўллари ва ҳаракатланувчи таркибнинг доимий мониторингини ўтказиш модели ишлаб чиқилган, унинг асосида 2023-2026 йиллар бўйича ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспортида юк ташиш  жараёнларининг иқтисодий-статистик тадқиқи натижалари асосида: 
темир йўл транспорти фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича амалий фаолиятини комплекс статистик баҳолаш мақсадида сифат кўрсаткичларини қўшиш ҳисобига ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг амалий фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 4 январдаги №04/28-23 -сонли маълумотномаси).  Ушбу илмий янгилик темир йўл транспорти тузилмавий корхоналарида ташиш жараёни билан бевосита боғлиқ эксплуатацион харажатларни умумлаштириш ҳамда оператив тарзда статистик кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини яратган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг асосий фаолиятини тавсифловчи ҳажм ва сифат кўрсаткичларининг кўп омилли статистик таҳлил этиш асосида 
компаниянинг синергетик самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаш бўйича илмий таклифлар  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг амалий фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023  йил 4 январдаги №04/28-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик мамлакатимиз миқиёсида темир йўл транспорти салоҳиятидан мажмуавий фойдаланиш,  транспорт тизимини ривожланишига омиллар таъсирини статистик баҳолаш имконини кенгайтирган;  
темир йўл транспортида турли бирламчи ҳужжатлар, махсус кузатиш бирликлари, статистик кузатиш турлари, дастурлари, шунингдек статистик маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш усуллари қўлланилган ҳолда юк ва йўловчи ташишни жорий кузатувларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг амалий фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023  йил 4 январдаги №04/28-23 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик темир йўл транспортининг ҳисоб ва ҳисобот тизимини  статистик баҳолаш имконини кенгайтирган;
темир йўл транспорти компаниясининг эксплуатацион фаолияти, рентабелликни ошириш йўллари ва ҳаракатланувчи таркибнинг доимий мониторингини ўтказиш модели ишлаб чиқилиб, унинг асосида тузилган 2023-2026 йиллар бўйича ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг амалий фаолиятига жорий этилган. (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023  йил 4 январдаги №04/28-23 сонли маълумотномаси).  Ушбу илмий янгилик транспорт ташиш фаолиятини статистик баҳолаш орқали келгуси даврлар учун истиқболли прогноз кўрсаткичларини статистик ҳисоблаш имконини оширган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish