Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Aъзам Шаҳриёровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – “Таълимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Пед291.
Илмий маслаҳатчи: Мусурмонова Aйниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aбдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.03/31.05.2022.Пед.16.04 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Aлмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор; Усмонов Ботир Шукуриллайевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари малакасини оширишнинг ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари кўрсатишдаги педагогик жараёнларни таъминловчи имкониятлари ва норматив-ҳуқуқий асослари малака ошириш мазмуни ва шаклининг еҳтиёжларга, тингловчилар фаолиятининг хусусиятига йўналтирилганлик асосида такомиллаштирилган;
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари малакасини ошириш, таълим жараёнининг ташкилий-педагогик ва бошқарув механизмлари аниқлаштирилиб, унинг педагогик мазмуни, дефиницияси, устуворлиги, шарт-шароитлари ва самарадорлик омиллари белгиланган;
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини оширишга оид хориж тажрибасини мамлакатимиз педагогик таълим шароитига мувофиқлаштирилишига кўра имплементация қилиш шарт-шароитлари аниқланган;
нодавлат таълим ташкилотларида ички сифат менежментини жорий етиш механизмлари маркетинг технологияларига асосланган еҳтиёжлар диагностикаси, таълим хизматлари тури ва мослашувчанлиги, таълим сифати мониторинги ва самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда рефлексив таъсир компонентларини таълим жараёнига киритиш асосида такомиллаштирилган; 
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини бошқаришнинг експеримен тал даражаси ва унинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари, даражалари ҳамда механизмларини такомиллаштиришда индивидуал ёндашув ва жамоатчилик сифат назоратини кучайтириш фаолият натижадорлигини янада оширишга олиб келиши асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларининг малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрларнинг малакасини оширишни ташкил етишнинг административ тузилмаси, иш фаолиятини ташкил қилиш, йўналишлари, мақсадлари ва тамойиллари билан боғлиқ тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддаси олтинчи хатбошисини тайёрлашда Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ҳисобга олинган ва қабул қилинган (Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 6-декабрдаги 02/4-223-сон хати ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2022-йил 5-декабрдаги далолатномаси). Натижада нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малакасини ошириш фаолиятини ташкил етиш ва бошқаришнинг норматив-ҳуқуқий асослари, механизмларини белгилашга хизмат қилган;
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари малакасини оширишда таълим жараёнининг бошқарув механизмларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддаси бешинчи хатбошисини шакллантиришда ҳисобга олинган ва фойдаланилган (Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022-йил 6-декабрдаги 02/4-223-сон хати ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2022-йил 5-декабрдаги далолатномаси). Натижада нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий-институционал асослари такомиллаштирилган;
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларини малакасини оширишга оид педагогик жараённи тизимли тарзда ташкиллаштириш ва лойиҳалаш омиллари, тузилиши, компонентларида хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш шарт-шароитларига оид таклифлардан Нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 02-02/3-3140-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш жараёнига таълим хизматларини жорий етиш тартибининг норматив-ҳуқуқий асослари шакллантирилган.
нодавлат таълим ташкилотларида ички сифат менежментини жорий етиш механизмлари маркетинг технологияларига асосланган еҳтиёжлар диагностикаси, таълим хизматлари тури ва мослашувчанлиги, таълим сифати мониторинги ва самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) ҳамда рефлексив таъсир компонентларини киритиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан нодавлат таълим ташкилотларида малака ошириш жараёнларини ташкил етиш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 02-02/3-3140-сон маълумотномаси). Натижада нодавлат таълим ташкилотларида педагог кадрлар малаксини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар асосланган;
нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрларини малакасини ошириш тизимини бошқаришнинг експриментал даражаси, унинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари, даражалари ҳамда педагогик жараён механизмлари, уни лойиҳалаштириш моделлари, технологияларига оид таклифлардан педагог кадрлар малака ошириш курси натижаларини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 02-02/3-3140-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш жараёнларининг сифат менежменти тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish