Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Гулрух Убайдуллайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш», 13.00.08 – Мактабгача таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам Б2019.3ПҳД/Пед1146. 
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Бердалийева Гуласал Aбдуқундузовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларнинг ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш самарадорлиги жисмоний ҳаракатларни оддийдан мураккабга қараб босқичма-босқич йўналтириш ҳамда дидактик ўйинлар жараёнида ақлий ривожланиш трайекториясини когнитив ва коммуникатив омиллар мазмунига идентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш жараёни мотивацион, мазмунли-ахборотли, операцион-фаолиятли, назорат-баҳолаш тўрт поғонали босқич мазмунини  узвийлик ва узлуксиз тамойилини ҳисобга олиш, ҳаётий ва касбий вазиятларни босқичма-босқич вужудга келтириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш технологияси ўйин фаолиятида меҳнацеварликни ички маънавият мулкига айлантириш ҳамда ҳаёл, хотира, топқирлик фаоллигини интеллектуал-ривожлантирувчи ва сюжетли ўйинларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш мезонлари интегратив-жараёнли компонентларнинг таълим мақсадларига мос шаклланганлик даражасини аниқлаш ҳамда таълим-тарбия жараёни ҳажми, мазмунига ва сифатининг пропорционаллигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотида ўйин технологиялари орқали болаларни касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари:
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш самарадорлиги жисмоний ҳаракатларни оддийдан мураккабга қараб босқичма-босқич йўналтириш ҳамда дидактик ўйинлар жараёнида ақлий ривожланиш трайекториясини когнитив ва коммуникатив омиллар мазмунига идентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-мартдаги 02-07-787 рақамли далолатномаси). Натижада ўйин технологиялари орқали мактабгача ёшдаги болаларда касб-ҳунарга қизиқишни шакллантиришнинг педагогиик-методик имкониятларини аниқлаш ва белгилашга шароит яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш жараёни мотивацион, мазмунли-ахборотли, операцион-фаолиятли, назорат-баҳолаш тўрт поғонали босқич мазмунини  узвийлик ва узлуксиз тамойилини ҳисобга олиш, ҳаётий ва касбий вазиятларни босқичма-босқич вужудга келтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-мартдаги 02-07-787 рақамли далолатномаси). Натижада ўйин технологиялари орқали мактабгача ёшдаги болаларда касб-ҳунарга қизиқишни шакллантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш технологияси ўйин фаолиятида меҳнацеварликни ички маънавият мулкига айлантириш ҳамда ҳаёл, хотира, топқирлик фаоллигини интеллектуал-ривожлантирувчи ва сюжетли ўйинларга мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-мартдаги 02-07-787 рақамли далолатномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда касб-ҳунарга қизиқишни шакллантиришнинг ўйин технологиясини такомиллаштириш самарадорлиги ортган:
мактабгача ёшдаги болаларни ўйин технологиялари орқали касб-ҳунарга қизиқишларини шакллантириш мезонлари интегратив-жараёнли компонентларнинг таълим мақсадларига мос шаклланганлик даражасини аниқлаш ҳамда таълим-тарбия жараёни ҳажми, мазмунига ва сифатининг пропорционаллигига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 1-мартдаги 02-07-787 рақамли далолатномаси). Натижада ўйин технологиялари орқали мактабгача ёшдаги болаларда касб-ҳунарга қизиқишни шакллантириш мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish