Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Aбдимурот Шакаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий ҳарбий таълимда физикани фанлараро боғланишда ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед3637. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Нуриллайев Бобомурот Нажмитдинович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ерназарова Гулнора Облакуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тургунбоев Фарход Юсупжанович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълимда физикани фанлараро боғланишда ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий ҳарбий таълимда физикани фанлараро боғланишда ўқитишнинг психологик-дидактик хусусиятлари соҳавий техника реализациясининг експлуатация ва таъмирлаш функсияларини обектив реалликка йўналтирилган касбий фаолият мазмунига дифференсиал уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган; 
физикани фанлараро боғланишда ўқитиш модели касбий таълим сифати индикаторлари бўйича изчил ва амалий ҳаракатларга ундовчи таркибли масалаларни информацион-методик мажмуавий ўқитиш мазмунига схематик мақбул даражаланувчи контентларда киритиш асосида такомиллаштирилган;
физикани фанлараро боғланишда ўқитиш методикаси курсантларда ўқув мотивацияси ва касбий-техник фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган физик масалаларнинг ҳарбий техник манёврларга тайёрлаш машқлари билан конструктив алоқадорлигини алгоритмик таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий ҳарбий таълимда физикани фанлараро боғланишда ўқитишнинг дидактик таъминоти билимларни експериментларга таққослашнинг педагогик инструментларини ўқув жараёни прогностикасига асосланган жадал ўқитиш усуллари билан интеллектуал-жисмоний даражали мослашувчанликда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълимда физика курсини фанлараро боғланиш асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
олий ҳарбий таълимда физикани фанлараро боғланишда ўқитишнинг психологик-дидактик хусусиятлари соҳавий техника реализациясининг експлуатация ва таъмирлаш функсияларини обектив реалликка йўналтирилган касбий фаолият мазмунига дифференсиал уйғунлаштиришга доир таклифлар ЁA-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқариш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 25 октябрдаги 02-07-3718/04-сон далолатномаси). Натижада курсантларнинг физика фанини ўрганишда фанлараро ҳарбий мазмундаги физик масалаларнинг психологик-методик ўзига хосликларини аниқлаш имкони яратилган; 
физикани фанлараро боғланишда ўқитиш модели касбий таълим сифати индикаторлари бўйича изчил ва амалий ҳаракатларга ундовчи таркибли масалаларни информацион-методик мажмуавий ўқитиш мазмунига схематик мақбул даражаланувчи контентларда киритишга доир тавсиялардан МРБ-ОТ-2019-23 рақамли “Замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2022 йил 25 октябрдаги 02-07-3718/04-сон далолатномаси). Натижада олий ҳарбий таълим умумкасбий, ихтисослик курслари билан физика фанини фанлараро боғланишига асосланган физик масалаларини йечиш имкони оширилган;
физикани фанлараро боғланишда ўқитиш методикаси курсантларда ўқув мотивацияси ва касбий-техник фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган физик масалаларнинг ҳарбий техник манёврларга тайёрлаш машқлари билан конструктив алоқадорлигини алгоритмик таъминлашга оид тавсиялардан Оъзбекистон миллий телерадиокомпаниясини «Оъзбекистон» телерадиоканалида ефирга узатилган «Таълим ва тараққиёт», «Оъзбекистон ёшлари» номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 9 январдаги 04-36-34-сон маълумотнома). Натижада, курсантларни ҳарбий мазмундаги интегратив физик масалаларни йечишга тайёрлашда физика ва ҳарбий фанларнинг дидактик интеграциясига асосланган касбий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish