Sayt test rejimida ishlamoqda

Химматалиев Дўстназар Омоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси” (Техника олий таълим муассасаларининг “Касб таълими” йўналишлари мисолида), 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Ped64.   

Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари  институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш  институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулла Қўлдошевич,  педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий.

II. Тадқиқотнинг мақсадибўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграциясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диагностик мезонлар ва педагогик воситаларни интеграциялаш асосида уларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш орқали бўлажак касб таълими ўқитувчисининг касбий фаолият тузилмаси элементлари (мантиқийлик, инновационлик ва ўз-ўзини бошқариш) мазмуни такомиллаштирилган;

бўлажак мутахассисларнинг шахсий ва касбий муҳим сифатларини шакллантириш босқичларини классификациялаш асосида назарий, амалий, илмий тадқиқот тайёрлов йўналишлари бўйича мобиллик, рефлекcивлик, интегрaтивлик каби компетенцияларни ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;

компетенциявий талабларнинг параметрлари ва сифат кўрсаткичлари мажмуи бўйича педагогик ва техник билимлар интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда ўқув-услубий таъминотини оптималлаштириш асосида умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;

эксперт баҳолаш мезонларини белгилаш ва уларнинг объективлик, интегративлик, қайтар алоқа ўрнатиш, психологик мослашувчанлик каби ташкилий-функционал имкониятларини тизимлаштириш орқали бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини педагогик диагностика қилиш усуллари (специфик таҳлил, интенсив тренинг, муаммоли вазият, ностандарт тест) такомиллаштирилган;

олий таълим касб таълими йўналишлари битирувчилари малака талаблари ва уларнинг касбий-педагогик тайёргарлик даражаларини ташхислашнинг аналитик, лойиҳалаш ва прогностик компонентлари функцияларини интегратив мувофиқлаштириш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш концепцияси мазмуни такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси бўйича тадқиқотлар асосида натижалар:

бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлик даражасини аниқлашнинг оптималлаштирилган лойиҳалаш, ташкилий, коммуникатив, баҳолаш-аналитик ва гностик компонентлари мазмунидан ва эксперт баҳолаш мезонларининг объективлик, интегративлик, қайтар алоқа ўрнатиш, психологик мослашувчанлик каби ташкилий-функционал имкониятларидан 2014 йил 12 августда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган олий касбий таълимнинг 1-2570-сонли Давлат таълим стандарти талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1118-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар педагогик вазифаларни ҳал қилишда таълим натижаларини диагностика қилиш, умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзлаштиришнинг зарур даражаларини аниқлаш бўйича педагогик муаммоларини ҳал этишга хизмат қилган;

педагогик диагностик мезонлар ва воситаларни интеграциялаш орқали уларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчисининг компетенциявий талаблари ва сифат кўрсаткичлари мажмуи ва касбий фаолият тузилмаси элементларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 29-сон буйруғи билан тасдиқланган 5111000–Касб таълими (5450200-“Сув хўжалиги ва мелиорация”, 5450400–“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, 5410700–“Ер тузиш ва ер кадастри”) бакалавриат йўналишларининг малака талаблари ва “Касбий педагогика”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Касбий таълим методикаси” ва “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанларидан ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1118-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак касб таълими ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида умумкасбий ва ихтисослик фанлари билимларини интегратив ёндашув асосида тақдим этишга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридаги белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим касб таълими йўналишлари битирувчиларининг касбий-педагогик тайёргарлик даражаларини педагогик ташхислашнинг ташкилий функцияларини интеграциялаш ҳамда шахсий ва касбий сифатларни шакллантириш босқичларини классификациялаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш концепцияси мазмуни такомиллаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1118-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак касб таълими ўқитувчиларини интегратив ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг объективлик, интегративлик, қайтар алоқа ўрнатиш, психологик мослашувчанлик каби касбий-педагогик тайёргарлик даражаларини педагогик ташхислашнинг аналитик, лойиҳалаш ва прогностик компонентлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 18 ноябрдаги 49-сонли “Олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион ҳамкорликни амалга оширишнинг ташкилий масалалари”га бағишланган махсус Ҳайъат йиғилиши қарори мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1118-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар касб-ҳунар таълими ва ишлаб чиқариш интеграциясини  таъминлашга хизмат қилган;

олий таълим касб таълими тайёрлов йўналишлари битирувчиларининг педагогик ва техник билимлар интеграциясини таъминлаш орқали мобиллик, рефлекcивлик, инновационлик ва интегрaтивлик каби касбий компетенцияларини ривожлантириш механизми бўйича “Касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси”, ҳаммуаллифликда “Модулли ўқитиш технологияси имкониятларидан фойдаланиш”, “Касб-ҳунар таълими тизимининг ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришда инновацион таълим технологияларининг аҳамияти” номли монографиялар ва “Умумкасбий фанлардан изоҳли луғат” нашр қилинган, “Амалий касбий таълим методикаси”, “Касбий педагогика” ва “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фанлари бўйича ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1118-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг педагогик касбий тайёргарлигини диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграциясини чуқурлаштиришга имкон бераган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish