Sayt test rejimida ishlamoqda

Ким Валентин Aлександровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Каср тартибли Дуффинг оссилляторини математик моделлаштириш”, 05.01.07-Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM824.
Илмий раҳбар: Паровик Роман Иванович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ва Витус Беринг номидаги Камчатка давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02. 
Расмий оппонентлар: Шадиметов Холматвай Махкамбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Водинчар Глеб Михайлович, физика-математика фанлари номзоди, доцент (Россия).
Йетакчи ташкилот: М.Т.Ўрозбоев номидаги. Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ёпишқоқ ишқаланиш ва ташқи қўзғатувчи таъсир бўлганда Дуффингнинг каср тартибли оссилляторини сифат ва миқдорий таҳлил қилишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Риман-Лиувилл маъносидаги ўзгарувчан каср тартиб ҳосилали Дуффинг тенгламаси асосида тебранма жараёнларнинг математик модели қурилган; 
Риман-Лиувилл маъносидаги ўзгарувчан каср тартиб ҳосилали Дуффинг тенгламасига қўйилган чегаравий масалани сонли йечиш учун ошкор ва ошкормас чекли-айирмали схемалар қурилган; 
каср тартиб ҳосилали Дуффинг оссиллятори учун чекли-айирмали схемалар асосида қурилган сонли схемаларнинг турғунлиги ва яқинлашувчанлиги исботланган; 
Дуффингнинг каср тартибли оссиллятори учун оссиллограммалар, фазавий траекториялар, Пуанкаре кесимлари ва Ляпунов кўрсаткичлари спектри қурилган;
Дуффинг каср тартибли оссилляторининг амплитуда частотали характеристикаси, фаза частотали характеристикаси ва сифат омилини аниқлаш алгоритмлари қурилган ҳамда дастурий таъминоти яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзгарувчи каср тартибли ҳосилали Дуффинг каср-дифференсиал тенгламасини сонли йечиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
каср тартиб ҳосилали Дуффинг оссиллятори учун чекли-айирмали схемалар асосида қурилган сонли схемалардан 19-31-50033-“Дуффинг каср тартибли оссиллятори мажбурий тебранишларини тадқиқ қилиш” гранти доирасида амплитуда частотали ва фаза частотали характеристикаларни ҳисоблашда қўлланилган (Россия фанлар академияси Кабардино-Балкар илмий маркази Aмалий математика ва автоматлаштириш институтининг 2022 йил 20 октябрдаги 01-14/62-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши амплитуда частотали ва фаза частотали характеристикаларнинг аналитик ва сонли формулаларини қуриш имконини берган. 
Дуффингнинг каср тартибли оссилляторининг сифат хоссаларидан 19-31-50033-“Дуффинг каср тартибли оссиллятори мажбурий тебранишларини тадқиқ қилиш” гранти доирасида Риман-Лиувилл маъносидаги ўзгарувчи каср тартиб ҳосилали Дуффинг оссилляторининг сифат омилларини тадқиқ етишда қўлланилган (Россия фанлар академияси Кабардино-Балкар илмий маркази Aмалий математика ва автоматлаштириш институтининг 2022 йил 20 октябрдаги 01-14/62-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши частотанинг маълум қийматларида Дуффинг оссиллятори ўзини бистабил тутишини анқилаш, амплитуда частотали ва фаза частотали характеристикалар резонанс егри чизиқларини топиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish