Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Улугбек Нематовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Микро- ва наноструктураларни шакллантириш йўли билан едирилишга юқори чидамли вольфрам карбиди асосида қаттиқ қотишмаларни олиш технологияси», 02.00.19 - Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Т584.
Илмий маслаҳатчи: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Шарафутдинов Улугбек Зиятович,техника фанлари доктори, доцент; Якубов Махмуджон Мухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети  .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори тозаликдаги вольфрам хом ашёсини ванадий ва рений билан легирлаш орқали қотишма компонентларининг тартибли тузилишини шакллантириш асосида ВК-6 и ВН-5 типидаги янги авлод қаттиқ қотишмаларини ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
волфрам ва молибден анионларини мономерик шаклларини ионли ассоциацияларга боғлайдиган лигандларни киритиш орқали уларнинг гетерополиконденсациясини олдини олишга асосланган эритмаларда ажратиш усули ишлаб чиқилган;
руда ва техноген хом ашёлардан волфрам карбидли қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш учун, тозалашдан сўнг, шу жумладан Шеелит концентратидаги изоморфик аралашмаларни олиб ташлаш учун мос эканлиги: UO2 ва ThO2 гидрокимёвий ва ишқорий усуллари самарали эканлиги аниқланган;
волфрам ангидриди ва W-кекларига ишлов бериш учун сода, нитрат кислота, аммиак ва автоклавда сода билан ишлаш схемалари кўрилиб, улардан иккинчи усули аммоний параволфрамат эритмаларидан сорбция қилиш ва магнезия иштирокида тозалаш ва кристаллаш киритилганда тезроқ ва самарали эканлиги аниқланган;
V ва Re аралашмаларининг таркибий ва физик-механик хусусиятларига 0-16% концентрация оралиғида, Cо (Ni), карбид (WC) ва металл фазасида, ВК ва ВН турларининг қаттиқ қотишмаларида таъсири: бу ўзини микро, нано-структурада намоён бўлди ва уларнинг едирилишга чидамлилигини 90% га ошириши аниқланган;
металл волфрам хом ашёсини каустик калий эритмасида анодли эритишнинг электрокимёвий усули ишлаб чиқилган;
аммоний тузлари асосидаги электролитда металл волфрам ва унинг қотишмаларини анодли эритишнинг оптимал параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ВК ва ВН қаттиқ қотишмаларини V ва Re билан легирлаш ва хомашёни қайта тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ВК-6 ва ВН-5 қаттиқ қотишмаларини ванадий билан легирлаш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 14 декабрдаги 12-22/01-0428-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот қаттиқлигини ошириш имконияти яратилиб, унинг чидамлилик кўрсаткичини 35-90 % гача ошириш имконини берган;
ВК-6 ва ВН-5 қаттиқ қотишмаларини рений билан легирлаш технологияси Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2022 йил 2022 йил 14 декабрдаги 12-22/01-0428-сон маълумотномаси). Натижада, маҳсулот қаттиқлигини ошириш имконияти яратилган ва чидамлилигини 35-45 % га ошириш имконини берган;
WC-ReC-Co ва WC-ReC-Ni система учун вольфрам хом ашёсини қўшимча тозалаш технологияси Навоий кон-металлургия комбинати АЖда амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 12 январдаги 23/01-01-07/16-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган ВК-6 ва ВН-5 қаттиқ қотишмалариннг чидамлигини ВК-6 ва ВН-5 га нисбатан 65-75% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish