Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Бегмурод Шароповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гуанидин асосида коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т2788.
Илмий раҳбар: Бекназров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Ражабов Юсуфбой Нураддин ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: N, P, O ва S тутган бирикмалар асосида кислотали ва тузли агрессив муҳитларда юқори самарадорликка эга органик коррозия ингибиторлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортафосфат кислотаси, глицерин, гуанидин нитрат ва тиокарбамид асосида янги таркибли органик коррозия ингибиторлари олинган ҳамда жараённинг оптимал шароитлари аниқланган;
олинган органик коррозия ингибиторлар таркибидаги функционал гуруҳлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
органик ингибиторларнинг кўп функцияли таъсир этувчи ингибиторлик хоссалари қонуниятлар ёрдамида аниқланган;
металларнинг коррозиядан кейинги сирт-морфологик ўзгаришларини таҳлил қилиш орқали, органик ингибиторлар  пўлат сиртида донор акцептор ва ковалент боғлар ёрдамида адсорбцияланиши натижасида химоя қопламаси ҳосил қилиши исботланган; 
олинган органик ингибиторларнинг концентрациясига боғлиқ ҳолда коррозия тезлиги, ҳимояланиш ва сиртни тўла қоплаш даражаси, тормозлаш коэффицентлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гуанидин асосида металл коррозиясининг олдини олувчи ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган коррозия ингибиторини олиш технологияси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йил 14 сентябрдаги 877/ГК-09-сон маълумотномаси). Натижада, агрессив муҳитларга чидамли ҳамда металл конструкцияларни ҳимоялаш даражаси юқори бўлган ингибиторлар олиш имконини беради;  
самарадорлигии 91,78 % дан юқори бўлган ФКГ2Т-4, ФКДИК-3, АТКА-2 ва ФКГ2Т-1 органик коррозия ингибиторлари «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг сув айланма системаларидаги металл конструкцияларни коррозиядан ҳимоя қилишда “2021-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган  («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йил 14 сентябрдаги 877/ГК-09-сон маълумотномаси). Натижада, сув айланма системаларидаги металл конструкцияларни ҳимоялашда ишлатиладиган ингибиторларни юқори самарадорликка эга бўлган маҳаллий коррозия ингибиторларига алмаштириш имконини беради.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish