Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабойева Маргуба Мамасолийевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ривожланиши ва унга омиллар таъсирини баҳолаш (Aндижон вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Иқт2059.
Илмий раҳбар: Мадраҳимов Улуғбек Aбдухалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, ПҳД.03/27.05.2020.И.66.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баҳодиржон Турсунбайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aрипов Ойбек Aбдуллайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Aндижон вилоятида кичик бизнесни ривожлантириш ва унинг омилларини баҳолаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан ибоқрат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Aндижон, Жалақулуқ, Марҳамат, Пахтаобод туманларида, Хонобод шаҳрида қурилиш материаллари саноати, Олтинкўл, Шаҳрихон туманларида чарм-поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолиятига ихтисослаштириш таклифи асосланган; 
кичик бизнес фаолиятини Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Улуғнор туманларида сутни қайта ишлашга, Aндижон шаҳри, Aсака, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Избоскан, Хўжаобод туманларида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифи ишлаб чиқилган; 
кичик бизнеснинг барқарорлиги инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигига кўра саноат тадбиркорлигида ўрта муддатли (2-3 йиллик) инвестицияларга боғлиқлиги ҳисобига «2+1» тамойили асосида имтиёзли кредитлаш (бунда дастлабки икки йилида тадбиркорлар томонидан бизнес режада кўзда тутилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш тўлиқ бажарилса имтиёз даврини қўшимча бир йилга узайтириш) таклифи асосланган; 
инфратузилма ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобига кичик бизнес ривожланишини 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ривожлаиши ва унга омиллар таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Aндижон, Жалақулуқ, Марҳамат, Пахтаобод туманларида, Хонобод шаҳрида қурилиш материаллари саноати, Олтинкўл, Шаҳрихон туманларида чарм-поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолиятига ихтисослаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги ВМҚ-622-сон “2019-2022 йилларда Aндижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14188-сон маълумотномаси, Aндижон вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 9 мартдаги 08/25-156-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш вилоят туман ва шаҳарларининг тадбиркорлик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини яратган;
кичик бизнес фаолиятини Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Улуғнор туманларида сутни қайта ишлашга, Aндижон шаҳри, Aсака, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Избоскан, Хўжаобод туманларида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги ВМҚ-622-сон “2019-2022 йилларда Aндижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14188-сон маълумотномаси, Aндижон вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 9 мартдаги 08/25-156-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий етиш натижасида озиқ-овқат, тўқимачилик каби саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини берган;
кичик бизнеснинг барқарорлиги инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигига кўра саноат тадбиркорлигида ўрта муддатли (2-3 йиллик) инвестицияларга боғлиқлиги ҳисобига «2+1» тамойили асосида имтиёзли кредитлаш (бунда дастлабки икки йилида тадбиркорлар томонидан бизнес режада кўзда тутилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш тўлиқ бажарилса имтиёз даврини қўшимча бир йилга узайтириш) таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янала такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14188-сон маълумотномаси, Aндижон вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 9 мартдаги 08/25-156-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш даражаси ошган;
инфратузилма ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳисобига кичик бизнес ривожланишини 2026 йилга қадар прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги ВМҚ-204-сон “2022-2026 йилларда Aндижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 22 декабрдаги 11/02-15-14188-сон маълумотномаси, Aндижон вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 9 мартдаги 08/25-156-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида Aндижон вилоятида инвестицияларнинг тадбиркорлик ишлаб чиқариши ва иш билан бандлигига таъсирини баҳолаш ҳисобига кичик бизнеснинг барқарор ривожлантириш параметрларини мақсадга мувофиқ бегилаш асосида иқтисодий самарадорликни ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish